Қабрдаги ҳолатни эслаш
6.8.2015 4644

    Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Инсонлар ичида зоҳидроғи ким?” деди. У зот: “Қабрни ва унда чириб йўқ бўлишни эсдан чиқармаган, дунёнинг ортиқча зеб-зийнатларини тарк этган, фоний (дунё)дан боқий (охират)ни афзал кўрган, эртасини куним деб ҳисобламаган ва ўзини қабр аҳлидан деб билган кишидир”, деб жавоб қилдилар.
      Ҳазрати Алидан: “Нима сабабдан қабристонга қўшни бўлиб олдингиз?” деб сўралганида, у киши: “Қабрда ётган қўшниларим энг яхши, ростгўй қўшни экан. Улар доим сукут сақлайдилар ва охиратни эслатиб турадилар”, деб жавоб берган экан.
      Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен қабрдан кўра даҳшатлироқ манзарани кўрганим йўқ”, деганлар.
     Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу бирор қабр олдида тўхтаса, йиғлар, ҳатто соқоллари ҳўл бўлиб кетарди. Бунинг сабабини суриштиришганида: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Қабр охиратнинг илк манзилидир. Агар маййит қабр(даги азоб)дан нажот топса, қолгани янада осон кечади. Аммо нажот топа олмаса, қолгани бундан-да оғирроқ бўлади”, деганларини эшитганман,” деб жавоб берган экан (Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган).
     Мужоҳид айтади: “Одам боласига биринчи у ётган гўр гапиради ва: “Мен қуртлар уйиман, мен ёлғизлик уйиман, мен ғурбат уйиман, мен зулмат уйиман. Сенга ҳозирлаб қўйганларим мана шулар. Сен менга нималарни ҳозирладинг?” деб сўрайди маййитдан”.
     Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳу: “Шўрим қурийдиган кун қайси эканини сизларга айтайми?” деди. Одамлар: “Ҳа, айтиб беринг”, дейишди. У киши: “Қабрга қўйилиб, ўша ерда қолдирилган куним”, деб жавоб берди...

 

“Қабр ҳаёти – азобми ё роҳат” китоби асосида тайёрланди 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217287
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24622