Қайноналарга...
15.7.2015 6769

 

       Хонадонга янги келин тушди. Кўнглида тоза ниятлари, бор яхши хислатлари билан янги оила аъзоларининг ҳурматини қозонишга ҳаракат қилади. Лекин айрим вақтлар тажрибасизлиги боис хатога йўл қўйиши ҳам табиий. Чунки бу хонадоннинг унга таниш бўлмаган тартиб - қоидалари бор. Уларни ўрганиб олиши учун вақт керак. Бундай ҳолатда ёш келинчакка онасидай кўмакдош инсон, яъни қайнона самимий ёрдам бериши жуда муҳимдир.


...Кечки овқат вақти. Келинчак бор маҳоратини ишга солса - да, ички ҳаяжон ва қўрқув сабаб таомнинг тузи бир оз баланд чиққан. Дастурхон бошида овқатнинг шўрлигини билган заҳоти зийрак қайнона: “Қизим, овқатнинг тузини меъёрида солган экансиз - у, тотганимда пастроқдек туюлиб, бир чимдим туз солиб юборгандим... Энди кўнглим хотиржам, ошхонани сизга бемалол топширсам бўлар экан”, дея келинни нохуш вазиятдан чиқариб юборади. Келин қайнонасига миннатдор боқади, кўнглида бу аёлга нисбатан меҳри ошади...

Шундай қилинганида оиладаги қаттиқ - қуруқ гапларнинг, катта жанжалларга бошлайдиган дилхираликларнинг олди олинади. Буни яхши тушунган қайноналар ҳар бир масалада юқоридагидек иш тутади. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, келиннинг кичик хатосидан фожиа ясаб, оиланинг тинчини бузадиган қайноналар ҳам йўқ эмас. Маълум, келинчак ёш, тажрибаси оз, турмуш чорраҳаларида қоқилиши аниқ. Шундай ҳолатларда айрим “эрка” қайноналар оила аъзолари олдида келинни ерга уради, хатосини юзига солади. Совчи бўлиб борганида: “ўз қизимдек кўраман”, деб ваъда берганларини унутади.

Халқимизда бир мақол бор: “Сўксанг – бети қотади, урсанг – эти қотади”. Арзимас хатоси учун ҳам гап эшитаверган келин бориб - бориб, гап қайтарадиган бўлади. Шундан кейин айрим қайноналар ҳолатга янаям фожиавий тус беради: “Ё мени дейсан, ё хотинингни!” Улар ўғлини ҳам оғир аҳволда қолдиради.

Шу ерда тўхтанг. Мана шу келин – ўғлингизнинг жуфти ҳалоли, бўлажак набираларингизнинг онаси. Нега ўғлингиз ё қизингизнинг хатосини кечирасиз - у, келинингизни кечиролмайсиз?
Азиз ва меҳрибон қайнонажонлар! Ўзига нимани муносиб кўрса, бошқаларга ҳам шуни илиниш чин мўминга хос хислат. Катта рўзғорни ана шу асосда, чиройли тарзда юритиб турибсиз, келинни ҳам яхши муомала билан тўғри йўлга солиш қўлингиздан келади, иншааллоҳ.
Бундай эзгу ишларда Аллоҳ барчамизга ёрдамчи бўлсин!

 

Карима САЛИМЖОН қизи

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217036
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24596