Дуонинг ҳикмати
19.7.2015 4975



     Кимдандир яхшилик кўрсак, кимдир бизга ёрдам қўлини чўзса унга раҳмат айтамиз, ортидан унинг ҳаққига дуо қиламиз. Айниқса, ота – оналар фарзандларини кўп дуо қиладилар. Ва аксар ҳолларда дуо олиш даганда ота - онани фарзанд ҳақига қилган дуосини тушунамиз. Лекин дуолар ичида фарзандлар ота оналар ҳақига қиладигани ҳам мавжуд. Бунинг машҳурларидан Аллоҳ қуръони каримнинг “Ал Исро” сурасининг 24 оятидаги ушбу дуо:

24. Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода): “Эй Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, сен ҳам уларга раҳм қилгин”, деб айт!

    Пайғамбаримиз с.а.в. муборак ҳадисларида бир саҳобаларига қарата: ”Одамлардан сен ҳақингда дуои хойр қилишларини кўпайтир, чунки банда ўзи учун кимнинг тилида дуоси ижобат бўлишини билмайди”, деб марҳамат қилганлар.
     Ҳазрати Умар р.а. ҳам ёш болаларни дуо қилишларини сўрарканлар. “Нега ёш болалардан дуо сўрайсиз”? дейишса, у зот р.а: “Чунки булар ҳали гуноҳ қилмаганда” дер эканлар. Ҳатто Пайғамбаримиз с.а.в. дуоларида: “Эй Аллоҳим! Мени гўдакларни сақлаганинг каби сақла!” деб илтижо қилардилар.
     Ҳожи Ҳиндистоний домла айтган эканлар: “Мени узоқ умр кўришимга отам дуо қилганлар, лекин илмимни баракали бўлишига бир қизча сабаб бўлган. Шоҳимардонда юрганимда бир қизча ариқ бўйида сувга қараб йиғлаб ўтирибди. Мен ундан сабабини сўрасам у: “нон сотиб топган тангамни ўйнаб сувга тушириб юбордим, энди ойим мени уйга киритмайдилар, шунга уни ололмай йиғлаяпман” деди. Қарасам сув совуқ, лекин шунга қарамай қизчага раҳмим келиб кийимларимни ечиб сувга бир икки марта тушиб амаллаб тангасини олиб бердим. Қизча ҳурсанд бўлиб севинч ёшини тўкди ва:

“Бу қилган яхшилигингизни нима билан қайтарсам?” деди у.
Мен унга: “Мени дуо қилсанг бўлгани, шуни ўзи кифоя” дедим.
У: “Аммо мен дуо қилишни билмайманку?” деди.
Мен: “Мен айтиб тураман сен ортимдан қайтарасан” дедим.
У: “Хўп” деди.
Мен: “Эй Аллоҳим бу бандангга фойдали илм бергин” дедим, у эса ортимдан сўзларимни қайтариб жажжи қўлларини очиб йиғлаганча дуо қилди. Шундан сўнг мен илмимни зиёдалашиб бораётганини ҳис қилдим ва билдимки қизчани мен ҳақимга қилган дуоси ижобат бўлди.

Илҳомжон МАДАЛИЕВ
"Мўйи Муборак" жомеъ масжиди имом - хатиби

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217292
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24623