Ер шарининг қуруқликлари камайиши Қуръонида нозил бўлган
20.12.2016 6278

   Ер атмосферасининг ташқи қатлами кўпгина газларнинг, аввало, кислороднинг ўзаро аралашмасидан иборат. Аммо бу газларнинг бир қисми Қуёшда юз бериб турган энергетик портлашлар натижасида бутун коинот бўйлаб тарқалиб кетган.Астрофизиклар бу маълумотга илк бор АҚШнинг НАСА космик агентлигининг лойиҳаларидан бири сабабли эга бўлдилар. 
   Ер атмосферасининг ташқи қатламларидаги газларнинг камайиб бораётганлиги илк бор 1998 йилнинг 24-25 сентябр кунлари аниқланди. Милоднинг 611 йилидан бошлаб нозил бўла бошлаган Қуръони Каримда мана шу илмий ҳақиқат ҳақида бир неча оятлар мавжуд. 


"...Биз уларнинг ерларига келиб уни атрофидан камайтирганимизни кўрмайдиларми?" (Раъд сураси, 41-оят) 


"...Ахир улар Биз ерни атрофидан камайтириб келаётганимизни кўрмайдиларми?!"  (Анбиё сураси, 44-оят) 

      Кўриниб турибдики, оятларда Ер шаридаги қуруқлик майдонининг ҳам торайиб бораётганлиги ҳақида айтилган. Икки қутбдаги абадий музликларнинг эриб бораётганлиги уммон сувларининг сатҳини бутун дунё миқёсида аста-секин кўтарилиб боришига сабаб бўлмоқда. Сув сатҳи кўтарилиб борган сари, қирғоқ ҳудудлари сув остида қолиб, натижада қитъаларнинг майдони камайиб бормоқда. Эҳтимол, ояти карималардаги “атрофидан камайтириб, қисқартириб” деган ибора сайёрамизда қуруқликнинг тобора кўтарилиб бораётган уммон сувлари остида қолиб, камайиб бораётганлигига ишора қилгандир. Аллоҳ Таоло билгувчироқдир.

 

 

Манба: www.quran.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218814
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98151
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47172
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45630
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24746