Ҳар бир қўй ўз оёғидан осиладими?
13.4.2016 4684

   Баҳлул Доно ҳазратлари бозорда, халқ ичида кезиб юрар экан, одамларга панд насиҳат қилар, нотўғри ҳатти-ҳаракатлардан сақланишлари учун уларга танбеҳ берарди. Унинг танбеҳлари баъзи одамларнинг ғашига тегарди. Улар Баҳлулдан норози эдилар.
    Бир куни Баҳлулнинг танбеҳларидан безор бўлган баъзи кишилар унинг устидан шикоят қилиб, халифа Ҳорун ар-Рашид олдига келишди.

 

— Султоним, бизнинг қилаётган ишларимиздан унга нима зарар бор? Бизни ўз ҳолимизга қўйсин. Бизга насиҳат қилмасин. Ҳар бир қўй ўз оёғидан осилади, — дейишди улар.

 

    Халифа бу шикоятларни эшитиб, Баҳлулни ҳузурига чақирди ва одамларнинг истагини унга билдирди. Баҳлул бир оғиз гапирмай саройдан чиқиб кетди. Кейин бозордан бир нечта қўй сотиб олди ва уларни сўйди. Ҳар бир қўйни ўз оёғидан маҳаллаларнинг чорраҳаларига осиб чиқди. Баҳлулнинг бу ишини кўриб турган одамлар:

 

— Телбадан бошқа нима кутиш мумкин, доим шунақа ғалати ишлар қилиб юради, — дейишди.

 

    Бир неча кун ўтгач, осилган қўйлар сасиб, ўзидан бадбўй ҳид тарата бошлади. Бундан маҳалла одамларининг ҳаммаси зарар кўрди. Айниган гўштнинг ҳидига чидаб бўлмасди. Одамлар яна халифани олдига бориб, шикоят қила бошлашди:

 

— Эй Амирал Мўминин! Баҳлул осган қўйларнинг ҳидидан маҳаллада туриб бўлмаябди. Бизни жуда беҳузур қиляпти. Унга айтинг осган қўйларини олиб ташласин! Халифа Баҳлулнинг қилган бу ишига қизиқиб, ҳайрон бўлди. Девонани саройга чақиртириб, сабабини сўради.

 

— Эй Баҳлул, осган қўйларингни ҳидига одамлар чидолмай, яна сенинг устингдан шикоят қилишябди. Бу нима қилганинг?

 

Баҳлул Доно шундай жавоб берди:

 

— Эй Мўминларнинг амири. Мен нотўғри иш қилганим йўқ. Фақат ҳар бир қўйни ўз оёғидан осдим, холос. Лекин кўряпсизки, ҳар бир қўй ўз оёғидан осилса ҳам атрофидаги ҳамма бундан зарар кўряпти.

 

    Бир ёмон ишнинг зарари ҳам фақат ўзига эмас, ҳаммага бўлади. Одамлар буни тушунсин, деб шу ишни қилдим. Шикоятчилар хатоларини тушуниб, қайтиб Баҳлулнинг танбеҳларига эътироз билдирмайдиган бўлишди.

 

 

 

Манба: “Исломий ҳикоялар”  Туркчадан Марям Осиё таржимаси

 

www.qadriyat.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217103
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608