Илоҳий дастур
16.7.2015 4635

 

        Маълумки, дунёда қўлланма китоблар жуда кўп. Ҳар бир конструктор - муҳандис ўзи ишлаб чиқарган дастгоҳ - машина учун уни қандай ишлатиш хусусидаги тавсияларини беради. Шунинг учун ойнаи жаҳон, компьютер, автомашина, телефон кабилар қўлланма китоблари билан сотилади. Чунки улардан фойдаланиш қоидаларига амал қилинмаса, ҳеч қачон мақсад ҳосил бўлмайди. Оддий бир мисол: машинага кўрсатмага биноан ёқилғи қуйилади. Бензин қиммат деб, сув ёки бошқа нарса солинмайди. Мабодо, машинанинг қатъий талабномасига амал қилинмасдан, “ҳа, бўлаверади” дея бензиндан бошқа нарса қуйиладиган бўлса, ҳеч қачон кўзланган манзилга етиб борилмайди.

Ҳар бир қимматли нарсанинг қўлланмаси бор экан, нега инсондек шарафли хилқатнинг дастури бўлмасин?! Албатта, бор! Одамни тупроқдан яратган, унга зурриётлар бериб, ер юзини унинг болалари билан тўлдирган Аллоҳ таоло одамлар учун Дастур ҳам тақдим этган. Пайғамбарлар юбориб, Дастурини халқига англатган.

Илоҳий дастурларнинг энг сўнггиси, улуғи, шубҳасиз, Қуръони каримдир. Одамзот хилқатига нима мос, нима фойдаю, нима зарар экани Унда очиқ - ойдин баён этилган. Айни дастурга амал қилган инсон дунёю охиратида иззат топиши аниқ. Амал қилмаган инсонлар эса, машинасига бензин ўрнига сув қуйиб, ярим йўлда қолиб кетган йўловчилар каби ҳақиқий манзил – жаннатга ета олмагайлар...

                                                                                                                                       

Суннатуллоҳ тайёрлади

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217280
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24622