Инсон бош мияси ҳақида 24 та қизиқарли маълумот
31.7.2015 10770

     Инсон бош мияси энг муҳим ва ҳали тўлиқ ўрганилмаган тана аъзоси ҳисобланади. Кўп йиллик илмий тадқиқотлар натижасида олимлар инсон бош мияси ҳақида янгидан янги маълумотларни “кашф” этишмоқда. Маълумки, бош мия инсон организми фаолиятини бошқариб турадиган марказий бошқарув органи ҳисобланади ва барча ҳатти-ҳаракатлар, физиологик ва руҳий жараёнлар, сезги-ҳиссиётлармиз бош мия фаолиятига боғлиқ. Қуйида бош мия ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан танишинг:

1. Инсон бирор нарсани ёдда сақлаш (масалан: шеър ёд олиш) жараёнида бош мияда янги нейронлар алоқалари пайдо бўлади.

2. Уйқудан сўнг бош мия оддий чироқни ишлаши учун зарур бўладиган даражадаги энергияни ишлаб чиқаради.

3. Беш дақиқа инсон миясига кислород етиб бормаса, қайтариб бўлмас шикастланишга олиб келади.

4. Мия 50 ёшгача ривожланади.

5. Алкоголли маҳсулотлар истеъмолидан сўнг мия эслаб қолиш қобилиятини вақтинча йўқотади.

6. Инсонда асаб толалари сони туғилишдан аввал жуда кўп бўлади. Ҳатто инсоннинг бутун умри давомидаги асаб толалари сони ҳам шунча бўлмайди.

7. Инсон миясининг фақат чап ёки ўнг яримшари ишлаши мумкин эмас, балки иккови ҳам биргаликда ишлайди.

8. Бу илмий жиҳатдан исботланган: Бордию инсонга ҳокимият берилса, бош мия фаолиятида ўзгариш юз беради, унда кескинлик ва қатъият кучаяди.

9. Оиладаги меҳрсизликнинг бола онгига таъсири уруш аскарнинг миясига кўрсатган салбий таъсирдек хавфли.

10. Шоколад ҳиди тет-ритмни фаоллаштиради ва бўшаштиради.

11. Альберт Эйнштейннинг вафотидан сўнг уни даволаган жарроҳ олимнинг бош миясини ўғирлаб, 20 йил формалин эритмасида сақлайди.

12. Ўзига ишонч ҳиссини шакллантириш учун бош мияга тўғри вазифа қўйишнинг ўзи кифоя қилади.

13. Мобиль телефонда узоқ вақт сухбатлашиш бош мияда шиш пайдо бўлишини сезиларли даражада тезлаштиради.

14. Чақалоқ бош мияси организмдаги глюкозаларни 50 фоизгача сўради. Чақалоққа кўп уйқунинг зарурати шундан.

15. Бош мия фаолиятига танадаги қон ва кислороднинг 20 фоизи сарфланади.

16. Сиз қандайдир янги билимни ўзлаштираётганингизда миянинг структураси ўзгаради.

17. Олимлар миядаги кўплаб паразитларни топишгач, “зомби-апокалипсис” назариясини рад этмай қўйишган.

18. Кам ухлаш бош мияга салбий таъсир кўрсатиб, фикрлашни сусайтиради ва реакцияни секинлатади.

19. Инсоннинг хотираси ва шахсиятига зарар етказмай бош миянинг ярмини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш мумкин.

20. 2015 йилнинг энг кучли тўртинчи авлод компьютери инсон бош миясидаги бир сониялик фаолликни такорлаб кўрсатиш учун 40 дақиқа сарфлади.

21. АҚШлик олим Рэймонд Курцвейлнинг фикрича, 2023 йилга бориб, персонал компьютерлар имконияти инсон бош миясидаги ҳисоблаш тезлигига етиб олади.

22. Инсон бош мияси 100 миллиард нейрон ва триллионта тўқималардан ташкил топган.

23. Генларнинг ярми миянинг умумий тузилишига, қолган ярми эса инсон танасининг қолган 98 фоизи учун хизмат қилади.

24. Унутиш—мия учун фойдали: кераксиз ахборотларни “ўчириб ташлаш” бош миянинг ўзгарувчанлик қобилиятини сақлаб қолади.

 

Муслим Мирзажонов тайёрлади

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218827
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98154
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47175
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45632
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24746