Исроф эмас, инсоф қилайлик!
13.10.2015 4022

    Аллоҳ таоло мўминларни сифатлаб бундай марҳамат қилади: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” (Фурқон сураси, 67-оят).
     Исроф чегарадан чиқиш, ортиқча ва меъёридан кўп харажат қилиш демакдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тежамкор одам камбағал бўлмайди”, деганлар (Аҳмад ривоят қилган). Аллоҳ таоло бизга ҳаёт, соғлик, оила, мол-мулк каби неъматлар инъом этган. Улардан қандай фойдаланганимиз, қаерга сарф қилганимиз ҳақида охиратда сўраламиз. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Сўнгра ана ўша кунда (қиёматда), албатта, (сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида сўроқ қилинасизлар” (Такосур сураси, 8-оят).
    Муқаддас динимиз барқарор ҳаёт кечириш учун тежамкор бўлиш ва исрофдан сақланишга буюради. Бунга амал қилган ота-боболаримиз ҳар бир неъматни эъзозлашган, уволидан қўрқишган. Аммо сўнгги пайтларда баъзилар тўй-маърака маросимларида ўзини кўз-кўзлашга, кимўзар мусобақасига ўтиб кетяпти. Амалларни бажаришда чегарадан чиқиб, савоб эмас, гуноҳ орттиришяпти.
    Табиий газни, сувни ҳам исроф қиламиз. Баъзи хонадонларда газ пиликлари беҳуда ёниб, ичимлик суви жўмрак носозлиги ёки эътиборсизлик боис тинимсиз оқиб туради. Тузатишга шошилмайди, чунки жўмракни таъмирлашга пул кетади. Ана шу арзимас харажатдан қочиб, ҳар томчиси бебаҳо неъмат бўлган сувни увол қилишади, кимларнингдир насибасини қирқишади.
   Баъзилар кўп ҳолда исрофдан сақланиш учун эмас, балки ҳисоблагич кўп ёзиб юбормасин, деб газ ва сувни тежашга ҳаракат қилишади. Мусулмон одам бундай дунёқарашдан воз кечиши керак. Динимизда “Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!” (Исро, 26) деб буюрилгани учун исрофдан қайтсак, ҳам мақсадга эришамиз, ҳам савоб оламиз. Бу икки карра ютуқ бўлади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Йиллик тақвими” асосида тайёрланди 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218814
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98151
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47173
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45631
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24746