Маҳорат
8.4.2016 5231

   Мотори бузилган бир катта кема бор эди. Кеманинг эгалари моторни тузатиш учун мутахассисларни чақира бошлашди. Бир мутахассис ортидан бошқаси келарди. Лекин бари бефойда эди. Ҳеч бир мутахассис иллат қаердалигини билолмасди.
    Шунда умри кемасозликда ўтган бир кекса устани таклиф қилишди. У ўзи билан катта бир жомадон олиб келди. Жомадон асбоб-ускуналар билан тўла эди. У кемага етиб келгач, моторнинг олдига бориб, уни диққат билан бошдан-оёқ кузатди. Унинг ортидан кеманинг эгаларидан иккитаси ҳам бирга юрди. Мақсадлари иллат қаердалигни билиб олиш эди. Кекса уста моторни кўздан кечириб бўлгач, сумкасини очиб, ичидан кичкина болғани олди. Кейин ўша болға билан моторнинг айрим жойини оҳисталик билан ура бошлади. Кўп ўтмай мотор ишлай бошлади. Уста ўрнидан туриб, болғачани сумкасига солди. Мотор олдингидай яхши ишлай бошлаган эди.
     Орадан бир хафта ўтгач, кема эгалари халиги кекса устадан тўлов қоғози олдилар. Унда хизмат ҳақи ўн минг (10000) риёл бўлиши ёзилган эди. Кеманинг эгалари буни кўриб “Бу қандай нарх?! Ахир бу қария бунча пулга арзийдиган иш қилгани йўқ-ку!” дея қичқириб юборишди. Дарҳол унга хизмат нархлари алоҳида-алоҳида кўрсатилган тўлов қоғози юборишини сўраб мактуб юбордилар. Нима деб ўйлайсиз, ҳурматли ўқувчи? Кекса уста уларга нима деб жавоб ёзди экан?
      Уста уларга хизматларининг нархлари қуйидагича баён этилган бир тўлов қоғозини юборди:

 

1. Болға билан уришнинг нархи икки (2) риёл бўлади.

 

2. Болғани қаерга уришни билишнинг нархи тўққиз минг тўққиз юз тўқсон саккиз (9998) риёл бўлади.


Ҳикмат

 


        Ҳаётдаги ҳар бир нарсанинг баҳоси – уни моҳирона бажариб, ўша соҳада чинакам устаси бўлишимиздир. Фақатгина ўша ишни билишимизнинг ўзи эмас.

 

“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан Нозимжон Иминжонов таржимаси

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217208
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24614