Молик ибн Динор ва камбағал йигит
17.5.2016 6613

     Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Маккага ҳаж қилиш учун бордим. Айланиб юрганимда бир йигитга кўзим тушди. У Аллоҳни зикр қилмай, сукут қилганча турарди. Кун кеч бўлгач, ўша йигит бошини юқорига кўтариб: “Эй, мағфират хазинасини камайтирмайдиган Зот! Эй, маъсият зарар бермайдиган Зот! Хазинангни камайтирмайдиган нарсадан (мағфиратдан) менга ато эт! Сенга зарар бермайдиган нарсамни (гуноҳимни) мағфират қил!” деб дуо қиларди. Кейин уни Зул Ҳулайфада кўрдим. Эҳромини кийди. Одамлар талбия айта бошладилар. У эса, талбия айтмасди. Мен ундан: “Нега талбия айтмаяпсан?” деб сўрадим. У: “Эй шайх, талбия фойда бермайди? Чунки, мен ўтмишда Роббимга қанчадан-қанча гуноҳлар, номаи аъмолимга ёзиб қўйилган жиноятлар қилганман. Аллоҳга қасамки, “Лаббайка” деганимда, У Зот: “Сен “Лаббайка” дема! Сенинг сўзингни эшитмайман ва сенга қарамайман” дейишидан қўрқаман” деди. Мен унга: “Шунинг учунми? Албатта, У Зот Ҳалимдир. Ғазаб қилса ҳам рози бўлади. Рози бўлгач эса, ғазаб қилмайди. Ваъда берса, вафо қилади. Таҳдид қилса, кечиради” дедим. Шунда у: “Эй шайх, менга талбия айтишни ишора қиляпсизми?” деди. Мен: “Ҳа, шундай” дедим. Дарҳол бир ерга борди, ёнбошлаб, юзини тупроққа қўйди, бир тошни олиб, уни нариги юзига қўйди, кўзидан ёшлар тўкди ва: “Лаббайкаллоҳумма лаббайка. Мен Сенга бош эгиб келдим. Мен Сенинг эшигинг остонасидаман” деди. Ўша ҳолда бир муддат ётди. Кейин уни Минода кўрдим. У: “Эй Аллоҳим, албатта, одамлар жонлиқларини сўйиб, қурбонлик қилиб, Сенга яқинлашмоқдалар. Менинг қўлимда эса, Сенга қурбонлик қилиб, яқинлашишга жонимдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Ўша жонимни мендан қабул этгин!” деди-да, бир инградию, жони узилиб, ерга йиқилди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!”

 

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217072
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24598