ҚИЁМАТ КУНИ ҲОЛИМИЗ ҚАНДАЙ БЎЛАР ЭКАН?
13.10.2015 4426

    Бу йил Мино водийсида юз берган талофатдан қутулиб қолган мисрликлардан бири қуйидагича ҳикоя қилади: “Тўқнашув бир соатлар чамаси давом этди. Баъзи одамлар тек турган ҳолида ҳам оламдан ўтишди. Бирор чора кўришнинг имкони йўқ. Бу ҳодисага гувоҳ бўлган киши Қиёмат кунидаги қўрқинчларни бироз ҳис қилиши мумкин.
    Бир зумлик тиқилинч ва бўғилишдан кейин эркак ҳожиларнинг эҳромлари ечила бошлади. Баъзилари, батамом яланғоч бўлиб қолди. Худди Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадиси шарифда Қиёматнинг кўриниши ҳақида хабар берганларидек, ҳеч бир киши бошқа бировнинг авратига қарашга мажоли йўқ”.
    “У ерда тек турарканман, – сўзида давом эттирди мисрлик ҳожи, – оёғим остида инсон танаси турганини ҳис этдим. Бироз вақт ўтгач, кимдир оёғимни тишлади... Бу ҳолат бир неча бор такрорлангач, эътибор берсам, бир аёл тириклигини билдириб, қутқаришим учун оёғимни тишлаётган экан. Минг афсуски, унга бирор ёрдам беришга на мажолим, на имконим бор эди... Беихтиёр, Аллоҳ таолонинг: “Ўша куни киши ўз биродаридан қочур. Яна онаси ва отасидан ҳам, хотини ва ўғилларидан ҳам (қочур). (Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур” (Абаса, 34–37) ояти карималари ёдимга тушди. Агар ўша аёлнинг ўрнида онам бўлганида ҳам бирор нарса қилиш қўлимдан келмас эди”.
    Бир ўйлаб кўрайлик-а, бу дунёда шу ҳол бўлгач, бир куни эллик минг йилга тенг Қиёмат куни қандай бўлар экан?! Шояд, бу ҳол барчамиз учун насиҳат бўлса?!

 

 

Интернет маълумоти асосида Акбаршоҳ РАСУЛОВ тайёрлади. / www.muslim.uz /

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218869
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98160
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47178
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45636
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24746