Улуғлар улуғлиги
20.8.2015 3987

    Имом Термизий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган бир ҳадисда: “Одамларнинг аксари жаннатга тақво ва гўзал хулқ билан киради”, дейилган. Бизда гўзал хулқларни ўрганиш учун манбалар етарли, уларни ҳаётда яшаш учун тирик намуналар ҳам бор. Биз учун фақат яхшилар одатини ихлос ва муҳаббат ила ўзлаштириш қолган, холос...
    Мўътабар зотлардан бирининг хотини шикоят қилиб деди:

 

“Қариндошларингиз қанақа одамлар ўзи?! Пулингиз борида сўраб келишади, йўғида эса, “қора”сини ҳам кўрсатишмайди!”

 

“Бу ишлари уларнинг бизга марҳаматидан, хотин, – деди улуғ зот. – Борида сўраб келишади, бераман. Йўғида ҳам сўраб келишганида, беришга нарса тополмай қийналган бўлардим, ахир”.

 

     Улуғларнинг улуғлигини кўринг: аёлининг ичида ғимирлаган фитнани биттада ўлдирди. Фитнани ўлдириб ўрнини эзгуликка тўлдирди.
    Биз-чи, биз, мана шунақа ҳолатга тушиб қолсак, қандай йўл тутамиз? Кўпчилигимиз хотинимизнинг гапини маъқуллаймиз, “Тўғри, – деймиз, – қариндошларим ўзи шунақа паст”, деб ўкинамиз, кейинги сафар келганда, “Ҳа, пулим йўғида қорангни кўрсатмайсан, борида дарров пайдо бўласан”, деб “чақамиз”. Жуда-а “яхши”ларимиз ҳам ҳеч бўлмаганда, хотиннинг оғзига уриб: “Ўчир овозингни, пулни мен топаяпман, қаерга сарфлашни ўзим биламан!” деймиз. Лекин бу билан аёлларимиз ичида бош кўтарган фитна ўлмайди, балки болалай бошлайди. Ҳатто ўзимизнинг ичимизда ҳам уйғониб қолиши ҳеч гап эмас. Натижада, аёлимизга билдирмасак-да, кўнглимизда ўша қариндошларга нисбатан салбий муносабат пайдо бўлади.
    Лекин улуғлар ундай бўлмаган! Улуғлар бировга яхшилик қилишса, ўзини яхшилик қилган деб эмас, яхшилик кўрган деб ҳисоблашган, “Аллоҳ сен туфайли шу яхшиликни менга муяссар этди, раҳмат сенга”, дейишган. Муҳтожларга ёрдам кўрсатиб, маза қилишган. Биров қарз сўраб келса ҳам, “Аллоҳ рози бўлсин, сен қарз сўраб келмаганингда, мен қарз берганлик савобини ололмасдим”, дея камоли эҳтиром ила беришган. Одамларга ёрдами тегмай қолса, қаттиқ ўкинишган. Хуллас, улуғларнинг улуғлиги улуғлик билан фикрлашларида, улуғ ишларни холислик билан қилишларида. Биз ҳам улуғлар ишини тафаккур этсак, шояд Аллоҳ бизларни-да улуғлардан қилса, ҳеч қурса, улуғлар силкига тааллуқли айласа...

 

Абдағафур Искандар

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218873
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98163
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47179
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45637
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24749