Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Олдидан мушук ўтса намоз бузиладими? 31.07.2015

Савол:

Сизларга бир саволим бор эди, инсон намоз ўқиётганида, олдидан мушук ёки шунга ўхшаш ҳайвон ўтиб кетса, намоз бузиладими?

Булим Ибодат масалалари
4830
Жавоб:

Ҳанафий мазҳаб дохил жумҳур уламолар наздида намоз ўқиётган кишининг олдидан ўтадиган ҳеч қандай нарса унинг намозини бузмайди. Зеро, ҳадиси шарифда “намозни (намозхон олдидан ўтган) ҳеч нарса бузмайди”, дейилган (Имом Абу Довуд ривоят қилган). Аммо, барибир намозхон намоз ўқиётганда ўз олдига сутра (тўсиқ) қўйиб ўқиши афзалдир. Сутра намозхонга яқинроқ масофага қўйилиб, фикрини жамлашга ва намозда хушуъ қилишга ёрдам беради. Шунингдек, сутра ўзи билан намоз ўқувчи орасидан ўтаёган кишига маълум маънода огоҳлантирувчи вазифасини ўтайди. Бу нарса яъни намоз олдидан ўзига тўсиқ қўйиш мазҳабимизда мустаҳаб амаллардан саналади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217149
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Олдидан мушук ўтса намоз бузиладими? 31.07.2015

Сизларга бир саволим бор эди, инсон намоз ўқиётганида, олдидан мушук ёки шунга ўхшаш ҳайвон ўтиб кетса, намоз бузиладими?

4830