Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Омин”ни овоз чиқариб айтиш мумкинми? 20.12.2016

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли қори ака. Мен олдинги берган саволларимга тўлиқ жавоб олганим учун сизларга миннатдорчилик билдираман! Бугун яна иккита саволни сизга йўлламоқдаман: 1. Одамлар расми, ўйинчоқ ҳайвонлар бор хонада намоз ўқиса бўладими? 2. Намозда Фотиҳа сурасидан кейин овозни чиқариб “омин” дейиш керакми ёки йўқ?

Булим Ибодат масалалари
7752
Жавоб:

    Ва алайкум aссалом. 1. Олдида ёки ёнида жонли нарсалар сурати бўлган ҳолда намоз ўқиш макруҳдир. Агар сурат орқада, оёқ тагида бўлса, ёки жуда кичик бўлса, ҳечқиси йўқ. Намоз ўқийдиган хонада жонли нарсалар сурати, яна намоздан чалғитувчи ортиқча ашёлар бўлмагани маъқул. 
    2. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизда “омин” ичида айтилади. Мана шуниси ихлосга яқинроқдир. Омин товуш кўтармасдан айтилишига сабаб, унинг дуо эканлигидир. Зеро, бу сўз “(эй Аллоҳ), ижобат қил!” деган маънони англатади. Дуо эса пастроқ товушда қилиниши керак. Чунончи, Аллоҳ таоло Аъроф сурасида шундай буюради: 

 

“ادعوا ربكم تضرعا وخفية إنه لا يحب المعتدين ” 

 

Маъноси: “Парвардигорингизга тазарру билан ва махфий (ичингизда) дуо қилингиз. Зеро, У ҳаддан ошувчи кимсаларни севмас” (Аъроф сураси: 55-оят). 
     Лекин, ичида айтиш деганда шунчаки, хаёлдан ўтказиш эмас, балки, ўзига эшитиладиган даражада паст товушда, пичирлаб айтиш тушунилади. Пешин, аср ва нафл намозларини якка ўзи ўқиётган одам қироатни қай даражада қилиши керак бўлса, ўша даражада айтилади “омин”. Яъни, товушни кўтармасдан, ўзига эшитиладиган тарзда оҳиста айтилади. Валлоҳу аълам! 


Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218718
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98130
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47155
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45591
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Омин”ни овоз чиқариб айтиш мумкинми? 20.12.2016

Ассалому алайкум, ҳурматли қори ака. Мен олдинги берган саволларимга тўлиқ жавоб олганим учун сизларга миннатдорчилик билдираман! Бугун яна иккита саволни сизга йўлламоқдаман: 1. Одамлар расми, ўйинчоқ ҳайвонлар бор хонада намоз ўқиса бўладими? 2. Намозда Фотиҳа сурасидан кейин овозни чиқариб омин дейиш керакми ёки йўқ?

7752