Ассалому алейкум
Мавзу:

Домлага бориб фотиҳа олиш керакми? 15.08.2015

Савол:

Дам солдиргани борган танишларим айтишича, муллаларнинг "Сиз одамли экансиз", "потаха олишингиз керак", аждодларингизда одам кўрадиганлар бўлган эканми?"- деган гапларни эшитиб ҳайрон бўлардим. Лекин ўзим ҳам яқинда шу нарсанинг гувоҳи бўлдим. Нима дейишга ҳайронман. Шунчаки дам солдиришга бориб, елкамда бир дунё юк билан келгандек бўлдим. "Қўй суйиб қонини суриш керак экан", потаха олишинг керак, бўлмаса ҳаётинг оғирлашиб кетаверади"- деган гаплар билан алданиб юрган одамлар кўп бўлса керак. Шу борада мени қийнаётган шубхам бор. Бу нима дегани? Наҳотки Қуръонда "қўл олиш, потаха олиш" деган нарсалар ёзилган бўлса? Одамлар домлага бориб 100 доллар ёки 100 000 сўм эвазига фотиҳа олиши керакмикан?

Булим Ақида
5068
Жавоб:

Динимиз таълимотларида касал бўлиб қолса ёки узоқ вақт кўнгилсизликлар ичида қолиб кетса, “фотиҳа олиши керак!”, “бўйнига олиши керак! (нимани ҳайронмиз)”, акс ҳолда у бўлади, бу бўлади, деган нарсалар йўқ. Халқ ичида номи мулла бўлгани билан бундай одамларнинг муллаликка ёки илмга, диний билимларга ҳечқандай алоқаси йўқ. Балки, бундайлар асосан жин-шайтонлар билан ишлаб, ўзларини гўёки фаришталар билан мулоқот қиляпмиз, деб хомтамаъ бўлиб юрган нодон кишилар, холос. Содда кишилар бундайларнинг кўриниши ва алдамчи гап-сўзларига учиб уларни “мулла”, “домла” каби номлар билан номлашга одатланиб қолишган. Бундай кишиларга асло алданиб қолмаслик, олдига ҳам бормаслик керак. Чунки, улар олдиларига келган ҳарбир кишига “сизнинг одамларингиз бор экан!”, “Аллоҳ сизга шундай имконият ва қобилият ато этган эканку, сиз бўлсангиз, шу пайтгача бу неъматдан юз ўгириб юрган экансиз”, “бошингизга бахт қуши қўнибди”, “энди бўйнингизга олиб, фотиҳа олишингиз керак. Акс ҳолда одамларингиз сизни тинч қўймайди, бошингиздан мусибат аримайди!”, каби гоҳ хушхабарга ўхшаган, гоҳ таҳдидга монанд сўзлар билан ўзларига ўхшаган дажжоллар сафини кўпайтиришга интиладилар. Афсуски, уларнинг ўзлари ҳам ўзларини тўғри йўлда эмасликларини билмайдилар. Чунки, уларда илм йўқ. Мана шундай “муллаларнинг” биротасида диний билим йўқ. Бирор бир мадраса ёки диний ўқув даргоҳини битирмаган, чаласавод одамлар. Агар уларни кузатсангиз ёки чуқурроқ суриштирсангиз қайси биридир, аслида бозорчи бўлгани яна бири шофёр, бошқаси эса кранчи ва ҳоказо бўлгани чиқиб келади. Айтмоқчимизки, уларни домла ёки мулла дейиш тўғримас. Чунки, динимиз таълимотларига зид аслида бу ишлар. Хуллас, бундай инсонлар ҳаётида қандайдир ўзгариш юз бергандан сўнг, ҳали у, ҳали бу қўштирноқ ичидаги “мулла”ларга бориб, нажот излагандан сўнг қармоққа илиниб, бир юмалаб “домла” бўлиб олишган. Улар алданган, бечора инсонлар холос. Лекин, ўз навбатида улар ҳам кейингиларни “бўйнингизга омласангиз, бўлмайди!” каби сўзлар билан алдашда давом этадилар. Ваҳоланки, динда зўрлаш йўқ! Шуни яхшилаб билиб олишимиз керак. Аллоҳ таоло ҳатто ҳақ йўлга зўрлаб киритиш йўқлигини таъкидлаб, Бақара сурасида: “Динда зўрлаш йўқ!”, деб марҳамат қилган. Шундай экан, Исломда кимнидир дам солиб, одам ўқиш касбини бўйнига олишга ҳам зўрлаш йўқ. Аллоҳ бунга мажбурламайди ва буни қилмаган одамни турли балолар билан азобламайди. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217765
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар