Ассалому алейкум
Мавзу:

Исо алайҳиссалом Имом Маҳдий орқасида намоз ўқийдими? 16.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Яқинда “Фиқҳул акбар”дан бўлган аудио дарсда дажжолнинг чиқиши ва қиёматнинг бошқа аломатлари ҳақида эшитдим. Унда айтилишича, Имом Маҳдий замонларида Исо алайҳиссалом ҳам тушадилар ва у кишига ёрдам берадилар. Исо алайҳиссаломга намозда имомликка ўтиш таклиф қилинади, лекин у киши ўзларидан бўлган амир имомликка лойиқ эканлигини айтиб, унинг орқасида намоз ўқийдилар. Лекин муҳаққиқ уламолар бу қавлни қабул қилишмаган экан. Уларнинг айтишича, Исо алайҳиссаломнинг мартабаси Имом Маҳдийникидан юқори. Яъни, у киши пайғамбар, Имом Маҳдий эса Аллоҳнинг валий бандаси холос. Бироқ бошқа аҳли илмнинг маърузасида Исо алайҳиссаломнинг пайғамбарлик даврлари ўтганлиги сабаб, у киши имомликка ўтмайдилар, деб айтилди. Саволим шуки, бу икки хил қавлнинг қай бири саҳиҳроқ. Бу борада ҳам саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинганми?

Булим Ақида
4515
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Имом Маҳдий ҳақида кўп ривоятлар нақл қилинган. У кишининг Исо алайҳиссаломга имомлик қилиши ҳам алоҳида таъкидланган.

عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: كَيْفَ أَنْتُمْ إِذَا نَزَلَ ابْنُ مَرْيَمَ فِيكُمْ وَإِمَامُكُمْ مِنْكُمْ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ.


    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Орангизга Ибн Марям тушганида ва сизларнинг имомингиз бўлганида ҳолингиз не кечади?” (Бухорий, Муслим, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
    “Файзул борий ала саҳиҳил бухорий” китобида ҳадисда эсланаётган имом – Имом Маҳдий экани зикр қилинган. Бу ривоятдан маълум бўладики, Имом Маҳдийнинг келиши, Исо алайҳиссаломнинг осмондан тушиши ва дажжолнинг чиқиши бир-бирига яқин вақтда содир бўлади.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي يُقَاتِلُونَ عَلَى الْحَقِّ ظَاهِرِينَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ قَالَ فَيَنْزِلُ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ

صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيَقُولُ أَمِيرُهُمْ: تَعَالَ صَلِّ لَنَا فَيَقُولُ: لَا إِنَّ بَعْضَكُمْ عَلَى بَعْضٍ أُمَرَاءُ تَكْرِمَةَ اللَّهِ هَذِهِ الْأُمَّةَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ.

 


    Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умматимдан бир тоифа қиёматгача ҳақ устида курашиб доим ғолиб бўладилар. Шунда Исо соллаллоҳу алайҳи ва саллам тушади. Амирлари унга: “Кел, бизга намоз ўқиб бер”, дейди. У: “Йўқ, Аллоҳ бу умматни мукаррам қилиши учун бир-бирингизга амирдирсиз”, дейди”, деб айтганларини эшитганман” (Муслим, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
     Ибн Можа нақл қилган ривоятда айтилишича, Исо ибн Марям тонгда тушганида Имом ортига сурилиб, Исо алайҳиссалом имомликка ўтишини кутади. Исо эса қўлини Имом елкасига қўйиб: “Ўт, намоз ўқи. Зеро, сенга иқомат айтилди”, дейди. Шунда Имомлари улар билан намоз ўқийди.
    Ҳоким “Мустадрак”да Абу Назрадан нақл қилган ривоятда шундай дейилган: “Исо алайҳиссалом бомдод намози вақтида тушади. Шунда одамлар Имоми унга: “Эй Руҳулллоҳ, бизлар билан намоз ўқинг!” дейди. У: “Сизлар бу умматнинг жамоасидирсиз. Айримларингиз бошқаларингизга амирдир. Ўзингиз ўтинг ва бизлар билан намоз ўқинг”, дейди. Имом (жамоат) билан намоз ўқийди”. Абу Саид розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Исо ибн Марям ортида намоз ўқийдиган Имом биздандир” (Абу Нуайм ривояти).

عَنِ ابْنِ سِيرِينَ قَالَ: الْمَهْدِيُّ مِنْ هَذِهِ الْأُمَّةِ وَهُوَ الَّذِي يَؤُمُّ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ.


    Ибн Сийриндан ривоят қилинади: “Маҳдий бу умматдандир. У Исо ибн Марямга имомлик қилади” (Ибн Абу Шайба ривояти). Абулҳусайн Обурий шундай деган: “Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдан унинг чиқиши ҳақида мутавотир хабарлар келган, уларнинг ровийлари жуда кўп. Унга кўра, Имом Маҳдий Аҳли байтдан бўлади, етти йил подшоҳлик қилади, ер юзини адолатга тўлдиради. У Исо алайҳиссалом билан чиқиб, Фаластиндаги Боби Луд деган жойда дажжолни ўлдиришда ёрдам беради. Маҳдий мана шу умматга имомлик қилади. Исо унинг ортида намоз ўқийди” (“Таҳзибут таҳзиб”).

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217765
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Исо алайҳиссалом Имом Маҳдий орқасида намоз ўқийдими? 16.08.2015

Ассалому алайкум. Яқинда Фиқҳул акбардан бўлган аудио дарсда дажжолнинг чиқиши ва қиёматнинг бошқа аломатлари ҳақида эшитдим. Унда айтилишича, Имом Маҳдий замонларида Исо алайҳиссалом ҳам тушадилар ва у кишига ёрдам берадилар. Исо алайҳиссаломга намозда имомликка ўтиш таклиф қилинади, лекин у киши ўзларидан бўлган амир имомликка лойиқ эканлигини айтиб, унинг орқасида намоз ўқийдилар. Лекин муҳаққиқ уламолар бу қавлни қабул қилишмаган экан. Уларнинг айтишича, Исо алайҳиссаломнинг мартабаси Имом Маҳдийникидан юқори. Яъни, у киши пайғамбар, Имом Маҳдий эса Аллоҳнинг валий бандаси холос. Бироқ бошқа аҳли илмнинг маърузасида Исо алайҳиссаломнинг пайғамбарлик даврлари ўтганлиги сабаб, у киши имомликка ўтмайдилар, деб айтилди. Саволим шуки, бу икки хил қавлнинг қай бири саҳиҳроқ. Бу борада ҳам саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинганми?

4515