Ассалому алейкум
Мавзу:

Жума куни жамоатдан дуо сўраш бидъатми? 17.08.2015

Савол:

Хозирги кунда Имом маъруза ўқиб бўлгандан кейин жамоатдагилар навбатма навбат қоғозга ёзиб имомга дуо қилишини илтимос қиладилар, биттасининг онаси касалланиб ётган бўлади, бошқасининг отаси ёки ишлари юришмай қолган бўлади ва шу каби муоммоларини имомга айтиб жамоатнинг номидан дуо этишини илтимос қиладилар.(Лекин биттаям шариатдан савол тушмайди) Имом буни эшиттириб ўқиб, кейин жамоат билан бирга дуога қўл очиб, Аллохга дуо қилишади. Бунга шариатда ҳужжат борми? Ёки бу иш бидъатми?

Булим Ақида
4660
Жавоб:

Киши ўзи учун бошқа бир инсондан, хусусан агар ўша ўзидан дуо талаб қилинаётган инсон солиҳлардан бўлса, дуо талаб қилиш, жоиз иш. Бу бидъат эмас. Жума куни масжидлараг катта жамоа йиғилади. Қадимдан юртимиз одамлари мазкур жамоатнинг дуосидан яхшилик ва барака умид қилиб, жума кунлари ўзлари ҳақларига жамоатдан дуо талаб қилишни одат қилганлар. Айниқса, бошига мушкил тушган ёки бошқа муаммо ва ташвиш эгалари яхши ниятда жума куни намозхонлар дуосидан умидвор бўлиб, шундай қилишади. Солиҳ кишилардан дуо талаб қилиш аслида шариатда бор нарса. Ҳадиси шарифларда бир мусулмон бошқа бир мусулмон биродарининг ортидан ғойибона қилган дуоси ижобат бўлиши хабар берилган. Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дер эдилар: “мусулмон кишининг ўз биродарига орқадан (ғойибона) қилган дуоси мустажобдир. Унинг боши тепасида бир муваккал фаришта туради. Ҳар сафар ўз биродари ҳаққига эзгу дуо қилганда ўша муваккал фаришта: “омийн! Сенга ҳам шундай (нарса насиб) бўлсин!”, деб айтади” (Имом Муслим ривояти). Шунингдек, ўзгадан дуо талаб қилиш ҳам динимизда бор нарса. Ҳадиси шарифларда ворид бўлишича, ҳатто Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳам баъзи саҳобаларидан жумладан ҳазрат Умар (разияллоҳу анҳу)дан дуо сўраб: “дуоингизда бизларни унутманг, дўстим!”, деган эканлар. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш жоизки, жума куни жамотадан дуо сўрашнинг динда асли бор. Бидъат эмас. Валлоҳу аълам...

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217765
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар