Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Намоздан кейин нега “астағфируллоҳ” дейилади? 26.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Саволим бор эди: нега фарз намозларида сўнг уч марта “астағфируллоҳ” деб айтилади. Биламан, саволим ўринсиз. Лекин сабабини билмоқчи эдим.

Булим Ибодат масалалари
5192
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Намоздан кейин истиғфор айтиш ҳақида ривоят собит бўлган.


عَنْ أَبِي أَسْمَاءَ عَنْ ثَوْبَانَ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا انْصَرَفَ مِنْ صَلاتِهِ اسْتَغْفَرَ ثَلاثًا وَقَالَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلامُ وَمِنْكَ السَّلامُ تَبَارَكْتَ ذَا الْجَلالِ وَالإِكْرَامِ. قَالَ الْوَلِيدُ: فَقُلْتُ لِلأَوْزَاعِيِّ: كَيْفَ الاسْتِغْفَارُ قَالَ: تَقُولُ أَسْتَغْفِرُ اللهَ أَسْتَغْفِرُ اللهَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ. 

 

   Абу Асмоъ Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва: “Аллоҳумма антас салаам, ва минкас салаам, табаарокта йаа зал жалаали вал икром”, деб айтардилар”. Валид шундай деган: “Мен Авзоъийга: “Истиғфор қандай айтилади?” дегандим, у: “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, деб айтасан”, деди” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти).
   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоздан кейин нима сабабдан истиғфор айтганлари борасида турли фикрлар айтилган. Аллоҳ Қуръони каримда у зотнинг аввалги ва кейинги гуноҳларини кечиргани маълум қилган. “Шундай экан, у зот нима сабабдан истиғфор айтардилар?” деган саволга қуйидагича жавоб берилади: “Бу билан бандалик ҳақи ва шукр адо қилинган бўлади. Зеро, у зот “шукр қилувчи банда бўлмайинми?” деганлар. Қолаверса, бу ишлари билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминларга ўрнак бўлганлар”.
   Намоздан кейин истиғфор айтишнинг ҳикматларидан бири, намозда йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар учун Аллоҳга истиғфор айтиш, ўзини У Зот олдида хокисор тутиш ва Аллоҳни улуғ, ҳар қандай камчиликдан пок эканини эътироф этишдир. Истиғфор мана шу хатоларга каффорат бўлишидан умид қилинади. Шунинг учун, хоҳ фарз, хоҳ нафл намоз бўлсин, саломдан кейин уч марта истиғфор айтилса ва ворид бўлган дуолар ўқилса, суннатга мувофиқ иш бўлади. Валлоҳу аълам.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217149
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Намоздан кейин нега “астағфируллоҳ” дейилади? 26.08.2015

Ассалому алайкум. Саволим бор эди: нега фарз намозларида сўнг уч марта астағфируллоҳ деб айтилади. Биламан, саволим ўринсиз. Лекин сабабини билмоқчи эдим.

5192