Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Расм ва ҳайкал бор жойда намоз ўқиш ҳукми қандай? 07.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум, устоз! Ҳайвон акс этган ўйинчоқ ва расмлар турган уйда намоз ўқиб бўлмайди, деб эшитдим. Шунга батафсилроқ жавоб берсангиз, илтимос. Жавобингиз учун аввалдан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

Булим Ибодат масалалари
5927
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа тарафидан бошқа жойларда жонли нарсалар, жумладан инсон ва ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир. Агар бундай суратлар жуда кичик ёки боши ўчирилган бўлса, зарари йўқ.
     Ҳадиси шарифларда жонли нарсанинг сурати бор уйга фаришталар кирмаслиги айтилган. Бундай сурат бор жойда намоз ўқиш намознинг дурустлигига халал бермайди. Аммо намозда хушуни топаман, деган киши ибодат маҳал сурат ва ҳайкалчаларни ўзидан узоқроқ қилиши керак. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219047
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47205
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45711
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Расм ва ҳайкал бор жойда намоз ўқиш ҳукми қандай? 07.09.2015

Ассалому алайкум, устоз! Ҳайвон акс этган ўйинчоқ ва расмлар турган уйда намоз ўқиб бўлмайди, деб эшитдим. Шунга батафсилроқ жавоб берсангиз, илтимос. Жавобингиз учун аввалдан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

5927