Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Жамоат билан намоз ўқишлик ҳакида 17.09.2015

Савол:

Ассаламу алайкум Одилхон кори ака, масжидда жамоат билан намоз ўқишлик ҳакида саволим бор эди. Имомга иқтидо қилганда ичида фотиҳа ва зам сураларни ўқиши керакми ёки жим туриладими?
 

Булим Ибодат масалалари
5280
Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Имомга иқтидо қилинганда қилинадиган ва қилиш мумкин бўлмаган ёхуд қилмаслик афзал бўлган ишлар жуда ҳам кўп. Бу ҳақда билиш учун намозлик китобларга кўз югуртириш ёки фиқҳнинг намоз бўлимини ўқиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Агар умумийроқ тарзда жавоб берадиган бўлсак, айтиш мумкинки, имомга иқтидо қилган киши рукуъ ва саждага кетишда, улардан туришда ва бошқа ўринларда имомга эргашиши лозим. Рукуъ ва саждага борганда шунингдек, улардан тураётганда имомдан олдинга ўтиб кетиш мумкин эмас. Зеро, имом олдинда турувчи деган маънони англатади. Шу боис унга эргашилади, лекин ундан олдинга ўтиб кетилмайди. Шунингдек, намоз ортиқча ҳаракат қилмасдан хушуъ ва хузуъ билан адо этилади. Кўп ҳаракат қилиб юборса намоз бузилиши мумкин. Фиқҳда бу “амали касир” деб аталади. Намозда намозга тааллуқли бўлмаган бирор ишни икки қўллаб бажарса, ёки бир қўллаб қилса ҳам бир рукнда икки-уч марта такрорласа, ёхуд нарироқдан қараган одамга намоз ўқимаётгандек бўлиб кўринувчи амалларни қилса, намозда гапирса, қаҳқаҳа билан кулса, намоз бузилади. (Қаҳқаҳа билан кулса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилади.) Намозда инсон Аллоҳнинг ҳузурида турганлигини ёдда тутиши керак. Бинобарин, қалбини ҳар-хил дунёвий ўй фикрлардан ҳоли қилиб, фикрини жамлаши ва имом ўқиётган оятларга қулоқ бериб, сомеъ бўлиб туриши керак. Бизнинг ҳанафий мазҳабимизга кўра, имомга эргашган одам ичида фотиҳа ва зам сура ўқимайди. Балки, жаҳрий намоз бўлса, имомнинг қироатига қулоқ солади. Бордию намоз махфий бўлса, яъни суралар товуш чиқариб қироат қилинмайдиган бўлса, унда ҳам муқтадий киши (яъни имомга эргушувчи) ичида сура ўқимасдан тинглайди. Яъни жим туради. Демак, имомга иқтидо қилган одам ичида сураларни ўқимайди. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219048
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98194
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47205
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45711
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Жамоат билан намоз ўқишлик ҳакида 17.09.2015

Ассаламу алайкум Одилхон кори ака, масжидда жамоат билан намоз ўқишлик ҳакида саволим бор эди. Имомга иқтидо қилганда ичида фотиҳа ва зам сураларни ўқиши керакми ёки жим туриладими?

5280