Ассалому алейкум
Мавзу:

Инсон сурати бор қабрлар ҳақида 19.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Мўмин киши ўзи билмаган нарсаларни аҳли илмлардан сўраб олиши жоиз деб биламан. Шунинг учун сизга бир нечта саволим бор эди: ҳайкал, расм бор жойга фаришталар кира олмас экан, фақат Азроил фаришта кириши мумкин экан. Ҳозирда қабристонларда қабр устига маййитнинг ҳайкали ёки расмини қўйишмоқда. Бунда қабрдаги инсонни савол-жавоб қилгани келган фаришталар аҳволи қандай бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Булим Ақида
5559
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Ҳақиқатан, ит ва сурат бор уйга фаришталар кирмаслиги саҳиҳ ҳадисларда айтилган. Имом Нававий “Саҳиҳу муслим”га ёзган шарҳида: “Ит ва сурат бор уйга кирмайдиган фаришталар раҳмат, барака ва истиғфор фаришталаридир. Аммо ҳафаза фаришталари ҳар бир уйга киради. Улар одам боласи қилган ишларни номаи аъмолига ёзиб боради”, деган.
    Шундан келиб чиқиб айтиш мумкин, ён атрофдаги қабр устида инсон сурати ёки ҳайкалининг бўлиши мункар ва накир исмли фаришталар бандани савол-жавоб қилишларига тўсқинлик қилмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218979
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98181
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47199
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45680
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар