Ассалому алейкум
Мавзу:

Илк бор яратилган нарса Қалам бўлганми? 20.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум. АЛЛОҲ илк бор қаламни яратган ва унга ёзишни буюрган экан. Шунда қалам нимани ёзай эй АЛЛОХИМ деганда Яратган "БИСМИЛЛААҲИР РОҲМААНИР РОҲИЙМ" ни ёз деганни кўп китоблардан ўқиган эдим. Бир издиҳомда қори ака қаламни биринчи ёзгани “Эй АЛЛОҲИМ мен сенга тавба қилдим. Сен кечирдинг” деган гапни гапирди. Қайси бири ҳақиқатга яқин. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Булим Ақида
6824
Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Уламолар ўртасида илк бор яратилган нарса Қалам бўлганми, Арш бўлганми, деган ихтилоф ҳам бор. Баъзи уламоларга кўра Арш Қаламдан аввал яратилган. Аммо, ҳадиси шарифлар зоҳири биринчи яратилган нарса Қалам эканлигини тасдиқлайди. Қалам биринчи бўлиб нимани ёзгани ҳақида ҳам турлича фикрлар бор. Думётий “Ионатут-толибийн” китобида Қалам биринчи бўлиб ёзган нарса “бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм” яъни, “Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан” деган сўз эканлиги ҳақида ровийсини зикр қилмасдан ҳамда ривоятнинг заифлигига ишора қилувчи “рувия” “ривоят қилинганки” деган лафз билан ҳадис зикр қилади.
     Шунингдек, бирорта иснодсиз ва ровийсиз ҳолда Қалам энг биринчи ёзган нарса дея даъво қилинадиган бошқа нарса ҳам бор. У ҳам бўлса: “Мен таввобдирман, ким менга тавба қилса, унинг тавбасини қабул қиламан”, деган сўздан иборат. Ва ниҳоят Қалам илк бора ёзган нарса, махлуқотларнинг тақдири, қиёматгача бўладиган ишлар қайди эканига далолат қилувчи саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. Шунга кўра, Қалам илк бора ёзган нарса, Қиёматгача содир бўладиган ишлар ва махлуқотларнинг тақдири ҳақидаги нарсалардир. Ушбу охирги қавл бу ҳақдаги ҳадислар исноди саҳиҳлиги ҳамда уламоларнинг бошқа сўзларидан келиб чиқиб, масаладаги энг кучли сўз бўлиб қолади. Убода ибн Сомит разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Аллоҳ биринчи бўлиб яратган нарсаси Қалам бўлади. Шундан сўнг Аллоҳ таоло унга: “Ёз!”, деди. Бас, у тоабад содир бўлажак барча нарсаларни ёзди” (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари). Шу маънода яна кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Мазкур ҳадислар Қаламнинг биринчи бўлиб ёзган нарсаси, махлуқотлар тақдири эканлиги борасидаги сўзни қувватлайди. Демак, Қалам биринчи бўлиб ёзган нарса махлуқотларнинг тақдири экан. Мана шу сўз тўғрироқ. Валлоҳу аълам.



Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218990
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98186
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47199
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45689
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Илк бор яратилган нарса Қалам бўлганми? 20.09.2015

Ассалому алайкум. АЛЛОҲ илк бор қаламни яратган ва унга ёзишни буюрган экан. Шунда қалам нимани ёзай эй АЛЛОХИМ деганда Яратган "БИСМИЛЛААҲИР РОҲМААНИР РОҲИЙМ" ни ёз деганни кўп китоблардан ўқиган эдим. Бир издиҳомда қори ака қаламни биринчи ёзгани Эй АЛЛОҲИМ мен сенга тавба қилдим. Сен кечирдинг деган гапни гапирди. Қайси бири ҳақиқатга яқин. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

6824