Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) эсдаликлари сақланадиган музей
13.7.2015 5065

 

         «Topkapi Saray» — «Тўпқопи саройи» ёки  «тўп(замбарак)ли дарвоза» деб таржима қилиш мумкин.

  

Саройнинг бундай номланишининг сабаби бор, албатта. Чунки султоннинг саройга кириш ва чиқиш вақтида ҳар доим забарак отилган. Шунингдек, айнан шу ерда Византия салтанати дарвозаси жойлашган, деган қарашлар ҳам мавжуд.

                 

Мазкур мухташам саро 1924 йилдан музейга айлантирилган. Бир неча юз йиллар оврўпа услубидаги “Дўлмабоғча” саройи қурилгунига қадар  султонлик қароргоҳи вазифасини ўтаган.

                 

Тўпқопи музейи павильонларида пайғабаримиз Муҳаммад (с.а.в) га тегишли муқаддас эсдаликлар (олтин шамшир, камон, қаҳрабодан ишланган муҳр, кумуш тахтиравон, табаррук соқол толаси, оёқ излари) миллионлаб одамларнинг қизқишларини уйғотиб келади. 

                 

Султонлар ҳар йили рамазон ойида Муҳаммад (с.а.в) нинг муқаддас буюмлари сақланадиган жойни зиёрат қилишган.

                 

Бу нодир ашёларни султон Салим I 1517 йили Мисрни фатх қилган чоғда олиб келган. 

                 

Бундан ташқари “Тўпқопи саройи”да яна кўплаб қимматбаҳо осори - атиқалар ҳам жой олган. Улар орасида Абу Бакр (р.а), Умар, Усмон ва Али (р.а), шунингдек, муқаддас Каъба дарвозаси калитлари ҳам мавжуд.   

 

 

                                                                                                 Муслим Мирзажонов таржимаси

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217627
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649