Facebook ва Twitter тармоғидаги энг машҳур мусулмонлар
11.10.2015 4605

    Яқинда чоп этилган Иордания Қироллик стратегик ислом таълими маркази эълон қилган “Жаҳоннинг энг обрўли мусулмонлари 500 талиги” китобида маълумот берилишича, Facebook тармоғидаги энг машҳур мусулмон германиялик 26 ёшли турк футболчиси Месул Ўзилдир. Германия терма жамоаси ва Англиянинг “Арсенал” клуби ярим-ҳимоячиси Месутнинг тармоқдаги мухлислари сони 28,7 миллион нафардан ошади.

Facebook тармоғидаги энг машҳур мусулмонлар рўйхатининг 2-ўрнини швециялик 34 ёшли хонанда Моҳир Зейн эгаллаб турибди. Асли Ливанда туғилган хонанда исломий қўшиқлари билан машҳурдир. Унинг тармоқдаги мухлислари сони 25,2 миллион нафардан ошади.

Ҳиндистонлик 48 ёшли бастакор А.Р. Раҳмон 21 миллиондан ортиқ мухлислари билан учинчи ўринда. А.Р. Раҳмон “Оскар” ва “Олтин глобус” мукофотлари совриндори.

Рўйхатнинг 4-қаторидан ўрин олган англиялик 22 ёшли хонанда Зайн Маликнинг мухлислари сони 20 миллион нафардан ошади.

37 ёшли мисрлик даъватчи ва телеюлдуз Мустафо Ҳусний 19 миллионлик мухлислари билан 5-ўринда. Саудия арабистонилик олим, қирол Сауд университети профессори Муҳаммад ал-Арифийнинг мухлислари сони ҳам 19 миллиондан ошади (6-ўрин). Мисрлик яна бир даъватчи Амр Холиднинг мухлислари ҳам 18 миллиондан ортиқ (7-ўрин).

Мисрлик хонанда Тамер Ҳусний (16 миллион мухлис, 8-ўрин) ва Амр Диаб (14 миллион мухлис, 10-ўрин), ҳиндистонлик актёр Амир Хон (15 миллион мухлис, 9-ўрин) кучли ўнликдан жой эгаллашган.

Facebook тармоғидаги энг машҳур қори қувайтлик Шайх Мишарий Рошид Ал-афасий бўлиб, унинг мухлислари сони 13 миллиондан ошади (11-ўрин). Энг машҳур мусулмон сиёсатчи эса Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоғандир (8 миллион мухлис, 18-ўрин).

Twitter тармоғидаги энг машҳур мусулмонлар:

1. Зайн Малик – англиялик хонанда (16 миллион кузатувчиси бор).

2. Амир Хон – ҳиндистонлик актёр (15 млн).

3. Муҳаммад ал-Арифий – саудия арабистонилик олим (13 млн).

4. Аҳмад аш-Шуқайрий – саудиялик шоумен (12 млн).

5. Оиз ал-Қарний – саудиялик олим (10 млн).

6. Месут Ўзил – германиялик футболчи (10 млн).

7. А.А. Раҳмон – ҳиндистонлик бастакор (8 млн).

8. Шайх Мишарий Рошид Ал-афасий – қувайтлик қори (8 млн).

9. Салмон ал-Уда – саудиялик олим (7 млн).

10. Ражаб Таййиб Эрдоған – Туркия президенти (7 млн).

 

www.qadriyat.uz

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218974
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98179
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47198
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45679
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758