Умар Ниассе: “Ибодатни ўтказиб юборсам—тун бўйи ухлай олмайман”
13.11.2015 4959

   Москванинг “Локомотив” футбол клуби хужумчиси, сенегаллик Байе Умар Ниасс қисқа давр ичида мухлисларнинг севимли футболчисига айланиб улгурди. У ҳаётда эришаётган муваффақиятларида Аллоҳнинг марҳамати ва ислом дини энг асосий сабаб эканини таъкидлайди. Футболчи ҳар куни тонг сахар бамдод намозига уйғонади, ўзи билан жойнамоз олиб юради, деб ёзади ИсламРевью.

 

«Мен 10 йилдан бери 5 вақт намозни канда қилмайман,- дейди спортчи. – Мободо бирор бир ибодат имконини ўтказиб юборсам, тун бўйи ухлай олмайман. Шунинг учун мен, агар машғулотларда банд бўлмасам, албатта беш вақт ибодат қиламан.” 

   Шунингдек, мусулмон футболчи спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари чекишдан йироқ қилгани, ислом амалларини бажариб, ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлиб юргани учун Яратганга шукрона келтиришини қўшимча қилган.

 

   “Менинг яна бир мақсадим футболчи сифатида янада катта марраларга етиш ва дунёнинг энг кучли 10 та ўйинчиси қаторига кириш”, дейди “Локомотив” хужумчиси.

Қўшимча маълумот: Байе Умар Ниассе 1990 йил 18 апрелда Дакарда, кўп болали оилада туғилган. У дастлаб Сенгалнинг «Уакам» клубида футбол сирларини ўрганган. 2011 йилда «Уакам» билан Сенегал чемпионлигини қўлга киритган ва Норвегиянинг «Бранн» жамоасида ижара асосида тўп сурган.
   2013/14 йилги мавсумда Ниассе Туркиянинг «Акхисар Беледиеспоре» клубида фаолият юритиб, чемпионатда 40 та ўйин ўтказди. 2014 йил 25 май санасида Сенегал миллий терма жамоасида дебют қилди. Косова терма жамоаси билан ўтган ўйинда дубль қайд этди.
   2014 йил 28 июлда Москванинг “Локомотив” жамоаси билан шартнома имзолади.

 

 

Муслим Мирзажонов тайёрлади

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218968
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98178
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47197
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45675
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758