644 нафар хорижлик Исломни қабул қилди
27.7.2015 3925

    Саудия Арабистони пойтахтидаги масжидлардан бирида 644 нафар хорижлик муқаддас Рамазон ойида ислом динини қабул қилиб, Аллоҳнинг Ягона эканига шоҳидлик келтирган. 
    “Меҳмонлар Рамазон ойида биздаги бирдамлик, саҳоват, биродарлик ва кундалик ифторлик чоғидаги ўзаро оқибатимизни ўз кўзлари билан кўришди”, –дейди Ислом даъвати маркази раҳбари шайх Нух ал-Қурайн “Arab News”га берган интервьюсида.
   “Ўткинчи ва умуман нотаниш одамлар бирлашиб, ифторлик қилиш оддий ҳол. Биз ҳатто мутлақо ғайридинларни ҳам ифторликка таклиф этамиз. Бир неча меҳмонлар, турли компаниялар вакиллари билан суҳбатларда Ислом динининг гўзал сифатлари ҳақида гаплашдик”.
   Шайхнинг айтишича, ўтган Рамазон ойида марказда 4 мингга яқин чет эллик Ислом динига кирган. Сўнгги 21 кишидан иборат Исломни қабул қилган гуруҳ Дуббат туманида имон келтирган.


Муслим Мирзажонов тайёрлади

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217143
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24609