Бельгияда илк ислом мактаби очилади
25.7.2015 3807

     Бельгиянинг Валлония-Брюссель федерацияси раҳбарияти Скарбеек пойтахт коммунасида Бельгиядаги илк ислом мактабини очиш ҳақида қарор қабул қилди, деб ёзади Le Soir газетасининг электрон нашри.
     12 ёшдан бошлаб болаларни ўқитадиган мазкур мактабга “Саҳоват” деб ном берилди ва у 1 сентябрдан иш бошлайди. Дастлаб 120 нафар ўқувчига сабоқ берилади. Истиқболда эса ўқувчилар сони 660 нафарга етади. Маълумотларга кўра, ҳозир Бельгияда 11,2 миллион одам истиқомат қилади. Шулардан 600 мингдан кўпроғи ислом динига эътиқод қилади, деб ёзади газета.

 

Муслим Мирзажонов тайёрлади

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217168
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24612