Москва жомеъ масжидининг очилиш маросимига хорижий давлатлар раҳбарлари ҳам таклиф этилди
28.7.2015 4212

2015 йил 23 сентябр куни, мусулмонларнинг муқаддас байрами — қурбон ҳайити арафасида Россия Президенти Владимир Путин ва хорижий давлатлар раҳбарлари иштирокида Москва жомеъ масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади деб ёзмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб сайти Muslim.uz 

Бу ҳақда Россия муфтийлар кенгаши маълум қилган. Қайд этилишича, Россия президенти маъмурияти Валдимир Путиннинг иш тартибига Москва жомеъ масжиди мажмуасининг тантанали очилиш маросими муддатини киритгани расман маълум бўлган.

Маълумот учун, 1904 йилда очилган Москва жомеъ масжиди ҳозирда реконструкция қилинмоқда. Масжид жойлашган ҳудуд 964 квадрат метрдан 18 900 квадрат метрга кенгайтирилган.

Бино олти қаватдан иборат, 7 та лифт билан жиҳозланган. Масжид бир пайтнинг ўзида 10 минггача кишини сиғдира олади.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217118
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608