ОРОЛДА МАСЖИД
Венециянинг орол қисмида илк масжид барпо этилди деб хабар бермоқда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб сайти www.muslim.uz.
Мазкур лойиҳа муаллифи швейцариялик рассом ва меъмор Кристоф Бюхелдир. Масжид Венеция мусулмонлари уюшмаси ташаббуси билан саховатпеша инсонлар ҳашари ёрдамида қад ростлади.
Уюшма раҳбари Имом Ҳамад Муҳаммад: “Илгари шаҳар аҳли намозни шаҳарнинг қитъага туташ ҳудудидаги Ислом маданияти марказида адо этар эди. Энди эса диёримизнинг орол қисмида жомеъ масжид барпо этилиши мусулмонлар учун катта туҳфа бўлди”, – деди.
Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади.