ҚУРЪОНИ КАРИМ ИЛМЛАРИГА ИХТИСОСЛАШГАН УНИВЕРСИТЕТ
Малайзия Республикасининг Тринжано вилоятидаги Илму фан ва технология қўмитаси раиси Ғаззолий Табибнинг айтишича, яқинда вилоятда Қуръони карим илмларига ихтисослашган университет очилади. Унинг таъкидлашича, бу университетни ташкил қилиш фикри илк бор Малайзия Республикаси олий таълим вазири Идрис Гусу томонидан билдирилган эди.
Шунингдек, мазкур университетни барпо этиш бўйича тайёргарлик ишлари ўз ниҳоясига етгани маълум қилинди. Яқинда, вазир Идрис Гусу уни очишга доир масалалар хусусида Тринжано вилоятидаги масъул раҳбарлар билан мулоқот ўтказиши кутилмоқда.