“ШАРЛИ ЭБДО” – МУСУЛМОНЛАРНИ ЭНДИ ТУШУНДИ(МИ)?
27.7.2015 4149

      “Шарли Эбдо” ҳажвий журналининг янги муҳаррири Лоран Сориссо нашриёт диний соҳага мутлақо аралашмаслигини маълум қилди деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб сайти muslim.uz.
      Муҳаррир бу ҳақда немисларнинг “Stern” журналига берган интервьюсида бундай дейди: “Балки ҳамкасбларим христианлик, буддавийлик ёки бошқа дин етакчиларининг суратларини чизганда бунчалик саросима бўлмасди деб, ўйлайман. Шу воқеадан сўнг, мусулмонларни юриш-туриш, ҳаёт тарзини кузатдим, уларнинг эътиқодига кўра, ҳаттоки диний фильмларда ҳам Пайғамбарларнинг юзини кўрсатиш мумкин эмас экан. Мен мусулмонларни энди тушундим. Нашриёт ходимларига қалам тебратиш учун бошқа кўплаб соҳалар бор. Жамоамиз изланишдан тўхтамайди”.
      Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида нашриёт ижодкорлари томонидан Муҳаммад алайҳиссаломнинг масхаромуз суратлари чизилиб, чоп этилган эди. Натижада, Парижда теракт содир этилиб, 17 киши ҳаётдан кўз юмганди.
      Мазкур воқеадан бир ҳафта ўтар-ўтмас нашриёт ижодкорлари Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни масхаралаб, янги ҳажвияли суратни нашр қилди. Бунинг учун “Ислом ҳамкорлик ташкилоти” уларни судга берганини эслатиб ўтиш жоиз. “Франция мусулмонлари уюшмаси” эса, динни ҳақорат қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилишини сўраб ҳануз ҳукуматга мурожаат қилмоқда.

 

Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217149
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24610