Буюк Британияда “Исломий турмуш тарзи” кўргазмаси
“Кофентри телеграф” газетаси хабарига кўра, Буюк Британиянинг Кофентри шаҳридаги Рикоҳ ўйингоҳида “Исломий турмуш тарзи” шиори остида халқаро кўргазма ташкил этилади. Унда Малайзия, Жанубий Африка, Норвегия, Туркия ва Дания давлатларида ишлаб чиқарилган 80 га яқин маҳсулотлар намойиш қилинади. Жумладан, егулик, ичимлик, кийим-кечаклар, шунингдек, иқтисод, туризм ва соғлиқни сақлаш хизматларини тақдим этишга ихтисослашган ускуналар шулар жумласидандир.
Шунингдек, кўргазма фаолияти доирасида турли хил программалар, жумладан, туризм ва исломий иқтисодни ривожлантириш хусусида симпозиумлар ўтказилиб, етук мутахассисларнинг иқтисод, кўнгилочар программалар бўйича маърузалари тингланади.
Кўргазма Англия тарихида энг муҳим ва йирик дастур сифатида эътироф этилмоқда. Зеро, унда Англиядаги барча жамоат ишларида мусулмонларнинг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.