Ҳиндистонда Қуръоннинг яна бир нусхаси топилди
Ҳиндистоннинг Карнатака жануби-ғарбий штати полицияси Бобурийлар сулоласи вакили Акбаршоҳ даврига мансуб, 4 асрлик муқаддас Қуръон нусхасини топди, дейди хорижий ОАВ. “Ҳозирча бизда бу топилманинг ўша даврга мансублигини истисно этувчи маълумот йўқ, - дейди профессор Шайх Али. - Биз Ҳиндистондаги жуда кўп қадимий Қуръон нусхаларини кўрдик. Бироқ бу каби қадимий Каломга дуч келмадик”, дея қўшимча қилган олим.
410 йиллик Қуръони Карим Ҳиндистон субконтинентидаги энг қадимий нусха ҳисобланмоқда. Китобни полициячилар бир жиноятчининг уйини мусодара қилган чоғда топиб олишган. Полиция маълумотларига кўра, жиноятчилар муқаддас Китобни Ҳайдарободдаги нотаниш шахсдан тортиб олишган ва 50 миллион рупий (қарийб $ 777 000) га пуллашмоқчи бўлишган. Тарихчилар мазкур 604 саҳифалик Қуръони Каримга “санъат асари” деб баҳо беришган.
Муслим Мирзажонов тайёрлади