Ислом ҳамкорлик ташкилоти муассасаларининг йиғилиши
11.8.2015 4325

     Жорий йилнинг 11 август куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти қароргоҳида “Терроризм ва экстермизмга қарши кураш” мавзуида йиилиш ўтказилади. ИҲТ таркибидаги муассасалардан бири – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти – ISESCO хабарига кўра, мазкур йиғилишда, терроризм ва экстремизмнинг асосий сабабларини ўрганиш, терроризмга қарши курашда ёшларнинг ўрни беқиёс экани ва бу борада уларга тушунтириш ишларини олиб боришнинг аҳамияти, борасида сўз юритилади.
     Шунингдек, йиғилишда терроризм ва экстремизмга қарши курашувчи муассасалар фаолиятларини янада кучайтириш ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотига қарашли ташкилотларнинг мазкур соҳадаги ҳамкорликларини мувофиқлаштиришга доир масалалар ўрганиб чиқилади.
     Тадбирда ISESCOнинг ташқи алоқалар ва ҳамкорлик масалалари бўйича мудири, доктор Мустофо Аҳмад Али, терроризмнинг турли кўринишларига қарши курашишда ИҲТнинг ўрни ҳамда бу борада ташкилот томонидан амалга оширилаётган ишлар борасидаги маърузаси билан иштирок этади.


Илёс Аҳмедов тайёрлади

 

www.muslim.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218595
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98105
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47139
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45551
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24731