МЕГАЛОЙИҲА ПОЁНИГА ЕТМОҚДА
24.7.2015 3880

     Маълумки, бир неча йиллардан буён Маккаи мукаррамадаги Масжидул Ҳаром ҳудудида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа бўйича Маккаи мукаррамадаги Масжидул Ҳаром ва унинг атрофи кенгайтирилиб, қайта қурилди. Зиёратчилар учун янги меҳмонхоналар барпо этилди ҳамда транспорт тирбандлигини бартараф этиш мақсадида, йўловчилар учун метро хизмати ишга туширилди.
      Шунингдек, Масжидул Ҳаромнинг “Ас-Софа” эшигидан “Ал-Фотиҳ” ва “Ал-Умра” дарвозаларигача бўлган ҳудуд бутунлай янгиланди. Ногиронлар ҳаракатланиши учун қўшимча йўлакчалар қурилиб, янги лифтлар ўрнатилди ҳамда барча қаватлардаги электр жиҳозлари бутунлай алмаштирилди.
     Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Каъбани тавоф қилиш жойи ва Масжидул Ҳаромнинг шимолий ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Қисқа фурсат ичида қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етиши кутилмоқда.

 

Манба: Muslim.uz

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217194
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24614