Шайх Зайниддин жоме масжидида мавлид маросими ўтказилди
23.12.2016 4610

    Пайғамбариз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой—муқаддас Робиъул аввал ойи мусулмонлар учун улкан бахту саодат, хурсандчилик кунларидир. Бу ойда бутун оламга раҳмат ёғилгай. Шу боис, ислом оламида бу ойни ўзгача тайёргарлик ва муҳаббат билан кутиб олинади. Расулуллоҳ алайҳиссаломга бўлган юксак муҳаббат рамзи ўлароқ мавлиди шариф тадбирлари ўтказилади, у зотнинг сийратларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. 
    Ана шундай мавлид маросими жорий йилнинг 23 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида бўлиб ўтди. Дастлаб, мавлиди шариф ўқилди, сўнгра Одилхон қори Юнусхон ўғли бошчилик намозхонлар жума намозини адо этишди. Жума намози ўқиб бўлингач, Пайғамбар алайҳиссаломга кўпдан-кўп салавотлар айтилди. Ибодат сўнгида ўқиб етказилган хатми қуръонлардан сўнг юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ҳамда динимиз равнақини сўраб дуойи хайрлар қилинди.

 

 Шайх Зайниддин жоме масжиди мутбуот хизмати

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217289
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24622