“Зигота” ҳужайраси ёҳуд Алақ сурасидаги мўъжиза ҳақида
2.11.2016 8875

     Эркак сперматозоид ҳужайраси аёл тухум ҳужайраси билан бирлашган пайтда бўлажак чақалоқ ҳомиласининг дастлабки тузилмаси вужудга келади. Биологияда “зигота” деб номланган бу тоқ ҳужайра шу заҳоти бўлиниб, кўпая бошлайди ва “бир парча гўшт”га айланади. Аммо зигота бўшлиқда ривожланмайди. У илгаксимон ўсимталари билан она қорнининг деворига зулукдек ёпишиб олади ва гўё дарахт ерга томир отгандек, илдиз ота бошлайди. Мана шу механизм туфайли ҳомила она қорнига сўрилиб, она организмига келиб тушаётган барча керакли элементлар билан озиқлана бошлайди.
      Айнан мана шу ерда Қуръони Каримнинг ажойиб мўъжизаларидан бири намоён бўлади. Оятда она қорнида ўса бошлаган ҳужайра - зигота ҳақида сўз кетганда, “лахта қон” ибораси ишлатилади:

 

(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, Сиз ўзингизга нозил бўладиган Куръонни барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир). Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни - хатни) ўргатган ўта Карамли Зотдир. (Алақ сураси, 1-3-оятлар) 

   

     “Алақ” сўзи “бирор нарсага ёпишиб, осилиб олган нарса”ни англатади. Зигота, яъни ҳужайранинг она қорнида ривожланиш механизмини бу қадар аниқ ва лўнда тавсифлайдиган бу сўз тасодифан танланган эмас, албатта. Инсоният қачонлардир илмий ва тиббий тараққиёт босқичида мана шу ҳақиқатни англаш даражасига етишини аввалдан билган, балки буни Ўзи тақдир қилган Парвардигоримиз - Оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ Ҳақ Субҳанаҳу Таоло ўзининг чексиз Ҳикмати билан шу илмларни бизга аввалдан нозил қилган экан.

 

 

Манба: www.quran.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217546
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24638