Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Шифобахш кулонларни тақса бўладими? 16.03.2016

Савол:

Ассалому алайкум, устоз. Аллоҳ илмингизга, умрингизга барака берсин!!! Устоз, viva group ва gano shifo туморларини тақиш хусусида маълумот берсангиз!

Булим Маслаҳат
6595
Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Буни тумор ҳам деб бўлмайди. Чунки тумор деганда, кўздан асраш учун тақиладиган тақинчоқ назарда тутилади. Сиз сўраган нарса кўздан сақламайди. У биоэнергетик кулон (асл тош) бўлиб, фойдали қазилмалар аралашмасидан тайёрланади. Билишимча, бундай кулонлар одамдаги руҳий тарангликни камайтиради, тананинг табиий қувватини тиклайди, иммунитетни кучайтиради, қон айланишини яхшилайди, телефон, компьютер, телевизордан тарқалаётган нурлар зарарини камайтиради. Бунинг бидъат-хурофотлар билан боғлиқ жойи йўқ. Биоэнергетик кулонлар кўздан асрамайди, инсонни бахтли қилмайди. Фақат моддий-тиббий томондан фойда келтириши мумкин. 

Энергетик кулонлар зийнат учун эмас, шифо ниятида тақилади. 

Кейин, шунга ўхшаш нарсаларни харид қилаётганда, қараш керак: бу нима мақсадда чиқарилган, фойдаси борми, таркиби қандай? 

Агар оддий ёғоч, пластмасса ёки темирдан ясалиб, “Бу бахт келтиради, кўздан асрайди”, деб “хусусият”лари ёзилган бўлса, ундай нарсаларни тақмаслик керак. 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217188
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Шифобахш кулонларни тақса бўладими? 16.03.2016

Ассалому алайкум, устоз. Аллоҳ илмингизга, умрингизга барака берсин!!! Устоз, viva group ва gano shifo туморларини тақиш хусусида маълумот берсангиз!

6595