Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Жаҳрий ва махфий зикр 27.04.2016

Савол:

Зикр қилишнинг энг афзал тури бу қалб билан зикр қилиш экани китобларимизда баён қилинган. Ҳар кимнинг ҳолати ҳар хил бўлади. Мисол учун, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Қуръонни паст овозда тиловат қилганлар. Умар розияллоҳу эса шайтонларни узоқлаштириш учун баланд овозда тиловат қилганлар. Уларнинг икковига Пайғамбар алайҳиссалом насиҳат қилиб, жаҳрий ва махфий зикр қилишни меъёрини таълим берганлари ривоятларда келган. Менинг ҳолатим шундайки, жаҳрий тиловат ёки зикр қилмасам қалбимни ғафлат босгандай бўлаверади. Овозимни чиқариб зикр қилиш менга қулайроқ, фойдалироқ туюлади гўё. Эрталабки ва кечки зикрларни ҳам кўпинча жаҳрий айтаман. Қуръонни ҳам жаҳрий қироат қиламан. Китобларни ҳам овозимни чиқариб ўқийман. Кечқурунги суннат намозлари ва витр вожибни кўпинча жаҳрий ўқийман. Махфий зикрдан кўра шундай қилишим афзалроқми ёки махфий зикр қилишни ҳам ўрганишим керакми?

Булим Маслаҳат
5951
Жавоб:

Банда жаҳрий қироат қилинадиган бомдод, шом ва хуфтон намозларини бир ўзи ўқиса ҳам овоз чиқариб қироат қилиш афзал саналади. Сабаби бунда жамоатга ўхшашлик бор. Яна тунда ўқиладиган суннат намозларида ҳам овозни чиқариб тиловат қилишга рухсат этилган. Дуода ҳам шундай. Аммо Қуръони каримда махфий дуо қилишга тарғиб қилинган. Уламолар дуода ҳаддан ошиш тўғрисидаги ҳадисни дуода овозни баланд кўтаришдир, деб тушунтиришган. Демак, бу борада ўртача йўл тутиш лозим. Рухсат берилган ҳолларда овозни чиқариш, махфий қилиш афзал саналган ҳолларда дуо ва зикрларни махфий қилиш яхшидир.
     Баъзилар зикр фақат тил билангина бўлиб қолмаслиги учун тилни қимирлатмаган ҳолда қалби билан “Аллоҳ”, дейишга ўрганиш, нафсни шу усулда тарбиялаб бориш кераклигини айтишган. Овозини чиқариб зикр қилганда муҳими риёга йўл қўйилмаса, қалбдан “бировлар мен зикр қилаётанимни кўриб ё эшитиб қўйсин”, деган ният ўтмаса бўлгани. Валлоҳу аълам.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217101
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар