Ассалому алейкум
Мавзу:

Фаришталарда ақл борми? 21.07.2016

Савол:

Ассалому алайкум. Бу ривоятни интернетда ўқидим: “Аллоҳ уч нарсага жон ато этди: фариштага, инсонга ва ҳайвонга. Фариштага ақл, ҳайвонга нафс, инсонга ҳам нафс, ҳам ақл берди. Инсон ақли нафсдан устун келса, фариштадан аълодир. Нафс ақлдан устун келса, ҳайвондан-да ёмондир”. Савол шуки, фариштада ақл бўладими?

Булим Ақида
6795
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло Ўзи яратган махлуқотларга Ўзи хоҳлаган хусусиятни сингдириши мумкин. Масалан, ақлни олайлик. Биз ақл фақат инсонгагина берилган, деб ўйлаймиз. Аслида жин ва фаришталарда ҳам ақл бор. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керак: жинлар ҳам биз каби Аллоҳга имон келтиришга, У Зот буюрган амалларни бажаришга, ҳаром ишлардан тийилишга буюрилган. Аллоҳнинг буйруқларини бажариш учун ақл керак. Агар жинларда ақл бўлмаганида Аллоҳ уларни мукаллаф қилмасди.
   Аллоҳ фаришталарни турли вазифаларга тайинлаган. Масалан, Жаброил алайҳиссалом ваҳий фариштаси, Исрофил сур чалувчи фариштадир. Яна қанчадан-қанча фаришталар бор, улар Аллоҳнинг амридан зинҳор четга чиқмай, У Зот буюрган ишларни бажарадилар. Улар шунинг учун яратилган. Баъзи ривоятларда маълум гуруҳ фаришталар тинмай рукуъда туришлари, бошқалари доим сажда қилган ҳолда бўлишлари айтилган.
   Энди фаришталарга ақл берилгани ҳақида тўхталадиган бўлсак, Аллоҳ таоло Бақара сурасининг аввалги оятларида, яъни Одам алайҳиссаломнинг яратилиш қиссасида фаришталарнинг: “У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми? Ҳолбуки, биз ҳамду сано айтиш билан Сени улуғлаймиз, Сенинг поклигингни эътироф этамиз”, деган сўзларини келтирган. Бундан ташқари бошқа оятларда келишича, фаришталар мўмин бандалар гуноҳлари кечирилишини Аллоҳдан сўрайдилар, ҳадиси шарифларда мусулмон узоқдаги (ғоибдаги) мусулмон биродари ҳаққига холис дуо қилинганида, бир фаришта: “Омин”, деб туриши айтилган. Демак, фаришталар Аллоҳга мурожаат қилар, мўминлар ҳаққига истиғфор айтар, дуолари ижобат бўлишини сўрар эканлар, бу ишларни бажариш учун ақл керак. Жумладан, гапириш учун ақл, фикрлаш лозим. Ақлсиз жумла тузиш мумкин эмас. Бундан, фаришталарда ақл бор, деган хулоса чиқади. Аммо уларнинг ақли билан бандалар ақли ўртасида биз билган, билмаган фарқлар бор. Бу ҳақида ортиқча гап айтиш тўғри эмас. Муҳими биз фаришталар мавжудлигига, уларни Аллоҳ яратганига, турли вазифаларни топширганига имон келтирсак, кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218696
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98125
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47149
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45574
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Фаришталарда ақл борми? 21.07.2016

Ассалому алайкум. Бу ривоятни интернетда ўқидим: Аллоҳ уч нарсага жон ато этди: фариштага, инсонга ва ҳайвонга. Фариштага ақл, ҳайвонга нафс, инсонга ҳам нафс, ҳам ақл берди. Инсон ақли нафсдан устун келса, фариштадан аълодир. Нафс ақлдан устун келса, ҳайвондан-да ёмондир. Савол шуки, фариштада ақл бўладими?

6795