Ёмонликни яхшилик билан қайтаринг! 25.07.2016
Савол:Ассалому алайкум. Ёмонлик қилганга ёмонлик билан жавоб қайтарган яхшими ёки кечириб юборган маъқулми?
Булим Маслаҳат6350
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло шундай деган: “(Тақводор зотлар) яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамлар(нинг хато-камчиликлари)ни авф этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади” (Оли Имрон сураси, 134-оят).
Бошқа ўринда шундай дейилган: “Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмайди. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан даф этинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолади” (Фуссилат сураси, 34-оят).