Ассалому алейкум
Мавзу:

Сеҳрга қарши қайси сура ёки оятлар ўқилади? 26.07.2016

Савол:

Ассалому алайкум Одилхон қори Юнусхон ўғли! Сеҳрдан сақланиш учун қандай калимани ўқиб юриш керак?

Булим Ақида
56098
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Сеҳрга қарши қуйидаги сура ва оятлар ўқилиши тавсия этилади:

 

1. Фотиҳа сураси.
2. Бақара сураси (имкони бўлса, тўлиқ ёки Бақара сурасининг 102, Оятул курсий ва мазкур сураси охирги оятлари).
3. Аъроф сурасининг 117-122-оятлари.
4. Аъроф сурасининг 139-ояти.
5. Юнус сурасининг 81-82-оятлари.
6. Исро сурасининг 81-ояти.
7. Тоҳа сурасининг 69-ояти.
8. Анбиё сурасининг 18-ояти.
9. Анбиё сурасининг 70-ояти.
10. Шуаро сурасининг 43-48 ҳамда 80-оятлари.
11. Фурқон сурасининг 23-ояти.
12. Муҳаммад сурасининг 28-ояти.
13. Ихлос сураси.
14. Фалақ сураси.
15. Нос сураси.

 

    Сеҳрга қарши буларнинг ҳаммасини ўқиш афзал. Аммо Фотиҳа, Бақара (Оятул курсий, суранинг охири), Ихлос ва муаввизатайн билан чекланса ҳам бўлади. Шунингдек, беш вақт намоздан кейин Оятул курсийни ўқиш одат қилиб олинса, манфаати кўп бўлади, иншааллоҳ. Бу билан банда Аллоҳнинг ҳимоясига киради, жин ва шайтонлар зараридан сақланади ҳамда вафот этганидан сўнг жаннатга киришига сабаб бўладиган амални қилган саналади.
    Мазкур сура ва оятларни уч ёки етти марта қироат қилинади. Буни сувга ўқиб, дам солиб ичиш ҳам мумкин. Сеҳрни муолажа қилишда эътиқодни тўғрилаш, Аллоҳга бўлган имонни мустаҳкамлаш, мана шу қироат фақат Аллоҳ изни билангина манфаат беришини аниқ билиш керак бўлади. Сеҳргарлар сеҳри ботил иш экани, Аллоҳ изнисиз бирон сеҳргар ёки жин ва шайтон бандага зарар етказолмаслигини билиш ҳам муҳим. Агар банда буни ўзи ўқий олса, ўзига-ўзи дам солади. Акс ҳолда эътиқоди тўғри, илмли ва тақволи кишига дам солдиради. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218703
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98125
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47150
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45578
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Сеҳрга қарши қайси сура ёки оятлар ўқилади? 26.07.2016

Ассалому алайкум Одилхон қори Юнусхон ўғли! Сеҳрдан сақланиш учун қандай калимани ўқиб юриш керак?

56098