Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қуръон ёдлаш бўйича маслаҳат берсангиз! 20.09.2016

Савол:

Ассалому алайкум. Рухсат берсангиз, илмим етмаган нарсаларни сиздан сўрамоқчиман. Мен Қуръони каримни тажвид билан ўқийман. Энди ниятим, иншааллоҳ, Қуръон ёдлаш. Сиздан дуо ва маслаҳат сўрайман. Қайси вақтда ёдлаган афзал? Неча марта такрорланади? Аҳли илмлар бу борада қандай йўл тутишган? Бу сайтни ташкил қилганларни Аллоҳ Ўзи қўлласин!

Булим Маслаҳат
10436
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Қуръони каримни ёдлаш учун энг қулай вақт – саҳар ва тонг пайти. Чунки бу вақт баракалидир. Қолаверса, эрта тонгда олинган илм хотирада узоқ вақт сақланади.
      Имкон қадар такрорни кўпроқ қиласиз. Агар 500 мартага чиқарсангиз, анча яхши ёдланади. Кейин Қуръон ёдлаб бўлгандан кейин доим такрорлаб туриш керак. Ёдланган сураларни намозда қироат қилиб турсангиз, янада пишиқ бўлади. Кейин иложи бўлса ёдлаган оятларингизни Қуръон борасида ўзингиздан билимлироқ бўлган қорилардан бирига ўқиб, кўрикдан ўтказиб олсангиз яна ҳам яхши бўлади. Бу иш бир томондан кишига рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилса, иккинчи томондан Қуръоний билимларингиз янада мустаҳкам бўлишига ҳам сабаб бўлади. Аллоҳ таоло барчамизни эзгу амалларда бардавом қилсин!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217842
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 97982
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47005
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 44872
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар