Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Намозни ҳар қандай жойда ўқиса бўладими? 06.03.2017

Савол:

    Сафар чоғида киши мусофир бўлса ва намоз вақти кириб қолса қиблани таҳминан топиб тоза кийим ёки тоза мато устида намоз ўқиш мумкинми?

Булим Ибодат масалалари
7271
Жавоб:

     Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Албатта бўлади. Ҳар қандай покиза жойда намоз ўқиш мумкин.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: جُعِلَتْ لِي الأَرْضُ مَسْجِدًا وَطَهُورًا. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.

 

   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ер мен учун масжид ва покловчи қилинди” (Сунан соҳиблари ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
   Бу ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берилган икки хислат зикр этилмоқда. Унга кўра, уммати муҳаммадия Ер юзининг қаерида бўлмасин, чўлми, далами, тоғми, денгизми, намоз вақти кирса, покиза жой бўлса, ҳар қандай ўринда намоз ўқиши жоиз. Намоз фақат масжидларда ёки махсус жойлардагина ўқилмайди.
   Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг умматларига Ер (тупроқ ва покиза ер жинси) покловчи, намозни, бошқа ибодатларни мубоҳ қилувчи этилди. Агар сув бўлмаса ёки сув ишлатишга имкон топилмаса, ҳар қандай банда, қаерда бўлишидан қатъи назар, покиза тупроқ билан таяммум қилиб намоз ўқиши мумкин. Бу мусулмонлар учун Аллоҳ тарафидан енгилликдир.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217259
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Намозни ҳар қандай жойда ўқиса бўладими? 06.03.2017

Сафар чоғида киши мусофир бўлса ва намоз вақти кириб қолса қиблани таҳминан топиб тоза кийим ёки тоза мато устида намоз ўқиш мумкинми?

7271