Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Хушусиз ўқилган намознинг ҳукми! 23.03.2017

Савол:

    Ассалому алайкум. Савол: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ тасниф қилган "Амаллар ниятга боғлиқдир" китобининг 139-саҳифасида шундай дейилган: "Қуня китобида шундай дейилган: Бир инсон намозни бошласа, сўнгра тижорат ёки бирор масала ҳақидаги фикр уни машғул қилиб қўйса ва шу ҳолатда намозини охирига етказса, унга намозини қайтариб ўқиши мустаҳаб эмас".

   Айни шу масала Кумушхонавийнинг "Жомиъ ул-мутун" номли китобида шундай баён қилинибди: "Бир киши намозни бошлаганидан кейин тижорат ва ҳоказо масалалар (фикри) билан машғул бўлса, намозини қайтадан ўқимоғи мустаҳабдир, дейилган. "Қинния" номли китобда шундай дейилади". 215-саҳифа.(Таржимон Мирзо Кенжабек, 2000 йил Тошкент)
Юқоридаги икки масала ҳам "Ниятдаги ихлос" номли сарлавҳа остида ёзилган. Шайх роҳимаҳуллоҳ юқоридаги китобларида "Ал-Ашбоҳ ван-назоир" китобидан таржима қилганлар. "Жомиъ ул-мутун"даги матн ва шарҳлар ҳам бир хил. Фақат таржимада икки хил келтирилган. Менда туғилган саволлар қуйидагича бўлди:                                                                                                                  

1. Бу икки таржимадаги матннинг асл манбасида ёки бошқа муътабар манбаларда бу масалада нима дейилган?

2. Ҳақиқитда хушуъсиз ўқиб бўлинган намозни қайтадан ўқиш мустаҳаб бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

Булим Ибодат масалалари
6931
Жавоб:

   Ва алайкумус салом. Ибн Нужаймнинг “Ал-ашбоҳу ван-назоир” китобида “хушуни тарк этгани учун намозни қайтадан ўқиш мустаҳаб эмас”, дейилган. 

   Баъзи уламолар наздида, хушу намознинг фарзларидан саналади. Усиз намоз тўғри бўлмайди. Лекин, жумҳур уламоларга кўра, хушу намознинг суннатларидан биридир. Агар рукнлари тўкис адо этилса, намозда хушуни тарк этилса ҳам, намоз тўғри бўлаверади. Зеро, хушу қалб амали бўлиб, бу билан намоз бузилмайди. Агар намозхон ибодат чоғида хушуга зид ишларни қилса, ибодатининг савоби камаяди. 

   Шундан келиб чиқиб, намозхон юзини қиблага қаратганидек, қалбини ортиқча ўй-хаёллардан фориғ этиб, Аллоҳга хушу-хузу билан ибодат қилиш мақсадга мувофиқдир. Зотан, хушу намознинг руҳи, ибодат савобининг мукаммал бўлишига воситадир. Валлоҳу аълам! 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217248
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Хушусиз ўқилган намознинг ҳукми! 23.03.2017

Ассалому алайкум. Савол: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ тасниф қилган "Амаллар ниятга боғлиқдир" китобининг 139-саҳифасида шундай дейилган: "Қуня китобида шундай дейилган: Бир инсон намозни бошласа, сўнгра тижорат ёки бирор масала ҳақидаги фикр уни машғул қилиб қўйса ва шу ҳолатда намозини охирига етказса, унга намозини қайтариб ўқиши мустаҳаб эмас". Айни шу масала Кумушхонавийнинг "Жомиъ ул-мутун" номли китобида шундай баён қилинибди: "Бир киши намозни бошлаганидан кейин тижорат ва ҳоказо масалалар (фикри) билан машғул бўлса, намозини қайтадан ўқимоғи мустаҳабдир, дейилган. "Қинния" номли китобда шундай дейилади". 215-саҳифа.(Таржимон Мирзо Кенжабек, 2000 йил Тошкент) Юқоридаги икки масала ҳам "Ниятдаги ихлос" номли сарлавҳа остида ёзилган. Шайх роҳимаҳуллоҳ юқоридаги китобларида "Ал-Ашбоҳ ван-назоир" китобидан таржима қилганлар. "Жомиъ ул-мутун"даги матн ва шарҳлар ҳам бир хил. Фақат таржимада икки хил келтирилган. Менда туғилган саволлар қуйидагича бўлди: 1. Бу икки таржимадаги матннинг асл манбасида ёки бошқа муътабар манбаларда бу масалада нима дейилган? 2. Ҳақиқитда хушуъсиз ўқиб бўлинган намозни қайтадан ўқиш мустаҳаб бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

6931