Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қуръон ёдлаш учун неча марта такрорланади? 15.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, муҳтарам Одилхон қори ака. Сизнинг Қуръонни тўла ёд олганингизни ва бир пайтлар хатмларга ўтганингизни биламиз. Сиздан баъзи тавсияларингизни бизларга ҳам илинишингизни илтимос қиламиз. Ҳозирда имкон қадар Қуръондан ёдламоқдаман. Ёд олишда кенг тарқалган услуб, яъни бир бетни 3 га тақсимлаб, ўша қисмларни 100 тадан саноқ қиляпман. Кейин ўша бетни 2 га тақсимлаб, уни ҳам 100 тадан саноқ қиляпман. Охирида бир бетни 100 тадан саноқ қилиб такрорлаяпман. Қуръонни такрорлашда яна қандай самарали усуллар бор. Мана шу ҳақидаги тавсияларингизни ва шахсий тажрибангизни бизларга ҳам таълим берсангиз. Аллоҳ таоло сизга кўп яхшиликларни ато қилсин!

Булим Маслаҳат
7333
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Қуръони каримни ёд олишнинг бир қанча усуллари бор. Бунда ҳар бир толиби илмнинг қобилияти ва ёд олиш салоҳиятига қаралади. Илк босқичларда бир саҳифани икки-учга бўлиб ёд олиш афзал. Кейинроқ ёдлаш қобилияти очилгач, бир саҳифани, ҳатто икки-уч саҳифани бир ҳаракатда такрор қилиб ёдлаш мумкин.
     Такрор қилиш миқдори ҳақида тўхталадиган бўлсак, агар ёд олувчининг ёши 20 дан кичик бўлса, 300 марта такрорлаш кифоя қилади. Агар 20 дан катта бўлса, у ҳолда 500 марта такрор қилиш билан Қуръони каримни мукаммал ёдлаш мумкин.
    Қуръони каримни ёдлагандан кейин уни мунтазам қайтариб туриш керак. Чунки такрорлаб турилмаса, хотирадан кўтарилиши мумкин. Зеро, набавий ҳадисда айтилишича, Қуръон боғлаб қўйилган туядан-да қочувчи, хотирадан кўтарилувчидир. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218990
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98186
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47200
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45689
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар