Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ота-онасини “бобой”, “момой” деса, гуноҳкор бўладими? 26.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, устоз. Аҳволларингиз яхшими? Устоз, агар одам ўз ота-онасини момой, бобой деса, лекин олдиларида эмас, одамлар билан гаплашаётганда, “Бизнинг отамиз”, демай, “Бизнинг бобой”, деса, гунохкор бўладими?

Булим Одоб-ахлоқ
5158
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Аллоҳ таоло мусулмон бандани ота-онасига яхшилик қилишга, уларга чиройли муомалада бўлишга буюрган: “(Эй инсон,) Парвардигоринг, сизларга Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар у икковидан бири ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” дема ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт!” (Исро, 23).
    Аллоҳ таоло ушбу оятда, аввало Ўзигагина ибодат қилишга, ибодатда бирон нарса ё кимсани шерик қилмасликка чақириб, ундан сўнг ота-онага яхшилик қилишга амр қилмоқда. Яхшилик қилиш барча солиҳ амаллар ва чиройли муомалани ўз ичига олади. Шу билан бирга банда ота-онасини хафа қиладиган сўзларни айтмаслиги, уларга “уф” демаслиги, фақат ширинсуханлик ила муносабатда бўлиши лозим.
    Ота-онасига “бобой-момой” деб гапиришда адабсизлик, ҳурматсизлик ва уларга нисбатан гўёки тепадан туриб сўзлаш бор. Бу яхши эмас. Зеро, “бобой” ва “момой” сўзларини эшитган ота-она фарзанди уларни яхши кўрмаслигини, ҳурмат қилмаслигини билиб, ичдан эзилади. Бу сўзлар ота-онасига қанчалик оғир ботишини нонкўр фарзанд тушунармикан?! Тушунади, қачонки қариганида фарзанди ҳам уни шундай чақирса, ўшанда тушанади. Аммо ўша вақтда тушунишдан наф йўқ.
    Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “бобой” сўзи “қари киши, чол”, “қарияларга бироз кибр аралаш мурожаат шакли” дея изоҳланган. Демак, ота-онасини бобой-момой дейдиганлар, аввало ўзлари кибрга йўл қўйган ва ота-онасига ҳурматсизлик қилган бўлади.
    Баъзилар кибрланиб, отасини “пахан”, онасини “мамашка”, дейди. Бу билан худди ота-онасининг обрўсини кўтармоқчи бўлади. Аслида эса бу қилмиш оқибатида уларнинг қалбига озор етиши, буни эшитиб фарзандларидан хафа бўлишлари ҳеч гап эмас.
    Тўғри, банда бир тилда гапириши шарт қилинмаган. Ким хоҳласа, ўша тилда гапиради. Аммо рус тилида гапирдими, бошқа сўзларни ҳам ўша тилда ифодаласин. Ўзбекча гапириб туриб, орада баъзи русча сўзларни кибр-мақтанчоқлик учун ишлатиш, хусусан, “мамашка”, “папашка”, “мамуля”, “пахан” каби сўзлар билан ўз ота-онасини назарда тутиш ўта одобсизликдир. Буни қатъий ҳаром ва катта гуноҳ иш демаймиз. Аммо ояти карима маъносидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкин, фарзанд ота-она қалбига оғир ботадиган ҳар қандай сўздан тилини тийиши, мушфиқ ота-онасини, уни болалагидан еру кўкка ишонмай, авайлаб катта қилган ота-онасини ҳурмат қилиши, мулойим ва чиройли сўзлар билан мурожаат қилиши шарт!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217292
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ота-онасини “бобой”, “момой” деса, гуноҳкор бўладими? 26.08.2015

Ассалому алайкум, устоз. Аҳволларингиз яхшими? Устоз, агар одам ўз ота-онасини момой, бобой деса, лекин олдиларида эмас, одамлар билан гаплашаётганда, Бизнинг отамиз, демай, Бизнинг бобой, деса, гунохкор бўладими?

5158