Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ислом динида она ҳурмати отадан юқори турадими? 09.09.2015

Савол:

Ислом она ҳурматини отадан юқори қўяди деган гап тўғрими ва нима учун?

Булим Одоб-ахлоқ
4630
Жавоб:

Тўғри. Ҳурмат ва эзгулик ҳуқуқи шундай. Саҳиҳайндаги машҳур ҳадис туфайли. Бир саҳобий "эзгулик қилишимга ким лойиқ" деб сўраганда пайғамбаримиз "онанг" дедилар. Саволни уч мартагача қайтарди. Охиргисида (тўртинчисида) "отанг ҳам" дедилар. Шундан уламолар онага қарашиш, эзгулик қилишда отага нисбатан эътибор қаттиқроқ бўлиши лозим дейдилар. Бу дегани отага эътибор қилинмасин эмас, албатта. Йўқ. Отага одатда киши унинг ҳайбати ва ўрни туфайли (чунки унда онада бўлмаган бошқа ҳуқуқлар бор: уйга эгалик, бошлиқлик, бирор нарса унинг маслаҳатисиз уйда қилинмаслиги ва ҳоказо) ҳурматни жойига қўйиб турадида, онага бепарво бўлиб қолади. Шунинг учун ҳадисда унинг эзгуликдаги ўрни (заифалиги, тўққиз ой қорнида кўтариб юрганлиги, ювиб-тараганлиги ва бошқа ҳисобсиз яхшиликлари туфайли) отаникидан анча ортиқлиги уқтирилмоқда. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218805
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98148
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47170
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45624
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ислом динида она ҳурмати отадан юқори турадими? 09.09.2015

Ислом она ҳурматини отадан юқори қўяди деган гап тўғрими ва нима учун?

4630