Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Эркак киши аёлларга ўхшаб гапирса... 26.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Сизларга бир саволим бор эди: менинг овозим кўпчиликка худди қиз боланинг овозидай эшитиларкан... Мен “Гуноҳи кабиралар” китобида “қайси бир эркак аёлларга тақлид қилса, Аллоҳ уни лаънатлайди” деб ўқигандим... Лекин, мен аёлларга тақлид қилмайман. Овозим аёлларникига ўхшагани учун гуноҳкор бўламанми?!

Булим Одоб-ахлоқ
4923
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Ҳатти-ҳаракат, юриш-туриш, либос кийиш каби ишларда эркакнинг аёлларга, аёлнинг эркакларга тақлид қилиши мутлақо жоиз эмас. Жумладан, бир киши аёлларга ўхшаш учун майин овозда гапирса, ана ўша кимса лаънатга муносибдир. Бироқ бир кишининг овози табиий равишда аёлларникига ўхшаса, бундан бошқача гапиролмаса, ҳечқиси йўқ. Сабаби, бу нарса унинг ўзига боғлиқ эмас. У атайлаб қилаётгани йўқ. Агар даволанишнинг иложи бўлса, албатта муолажа қилиш керак!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218875
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98163
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45637
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Эркак киши аёлларга ўхшаб гапирса... 26.09.2015

Ассалому алайкум. Сизларга бир саволим бор эди: менинг овозим кўпчиликка худди қиз боланинг овозидай эшитиларкан... Мен Гуноҳи кабиралар китобида қайси бир эркак аёлларга тақлид қилса, Аллоҳ уни лаънатлайди деб ўқигандим... Лекин, мен аёлларга тақлид қилмайман. Овозим аёлларникига ўхшагани учун гуноҳкор бўламанми?!

4923