Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ишим ҳеч ўнгидан келмаяпти! Маслаҳат беринг! 14.10.2015

Савол:

Мен мусофир юртларда ишлайман. Ҳеч ишларим ўнгидан келмайди. Яқинларим билан ҳам кўп тортишаман. Бунга сабаб менинг юрагим тор, ҳамма нарсани ўзимга олавераман. Ҳар куни эрталаб тонг-саҳарда Аллоҳга дуо қилиб ишга чиқаман дейман-у, лекин ўша куни ҳам иш бўлмайди. Куним беҳуда ўтиб кетади. Ҳозирги кунларда ҳам шунақа аҳвол. Жудаям юрагим сиқилиб кетди! Нима қилишни билмай қолдим! Илтимос, менга тўғри йўл кўрсатинг!

Булим Маслаҳат
15421
Жавоб:

   Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Кўпчилик одамлар, “ишим юришмаяпти”, “қарзим кўп”, “омадим келмаяпти”, “касаллик аримаяпти”, “муаммодан бошим чиқмаяпти” деб нолийди. Ваҳоланки, шариатда бу борада ҳамма кўрсатмалар келган. Масалан, бошига ташвиш тушган одам намозларга эътиборлироқ бўлади. Кўпроқ нафл намозлар ўқиб, Аллоҳдан мадад сўрайди.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига бирон юмуш тушса, дарров намоз ўқишга чоғланардилар (Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
   Қолаверса, иши юришмаётган одам кўпроқ истиғфор айтади. Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Ҳоким ривоят қилган).

     Қийин дамларда дуога янада кўпроқ эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Албатта дуо тушган ва тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, эй, Аллоҳнинг бандалари, сизлар ўзингизга дуо қилишни лозим тутинглар” (Термизий ва Ҳоким ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан).
      Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилса, бошга тушган ғам-ғусса арийди. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилинган ҳадисда: “Ким менга бир кунда 100 марта салавот айтса, Аллоҳ унинг 100 та ҳожатини – охиратидан 70 та ва дунёсидан 30 тасини раво қилади”, дейилган (Ибн Мандаҳ ривоят қилган. Ибн Қаййим бу ривоятни “Жалоул афҳом”да нақл қилган).
    Сиз қавм-қариндош, ёр-биродарларингизни, энг асосийси ота-онангизни ранжитмаганмисиз, уларга яхши муомалада бўласизми? Яқинларингиз кўнглини оғритганмисиз? Мана шу жиҳатга ҳам эътибор беринг. Чунки ота-онасини норози қилган “фарзанд”нинг зинҳор бири икки бўлмайди...
    Хуллас, сиз ибодатларга мустаҳкам бўлинг, доим Аллоҳни зикр қилинг, Ўзигагина суянинг. Кейин, феълингизни кенгроқ қилинг, ҳуда-беҳудага жиғибийрон бўлаверманг, ҳар қандай ишни оғир-вазминлик билан ҳал қилинг. Агар қалбингиз сиқилса, кўпроқ Қуръон тиловат қилишни маслаҳат берамиз. Иложи бўлса, “Воқеа” сурасини ҳам ҳам ҳар куни ҳеч бўлмаса бир марта ўқиб юришга одатланинг. Зеро, ҳар кечаси “Воқеа” сурасини ўқиб юрадиган одам камбағал бўлиб қолмаслиги ҳақида Набий алайҳиссаломдан ҳадис ривоят қилинган. Гарчи мазкур ҳадиснинг санади заиф бўлсада, аммо инсон табаррукан ва қўшимча эзгу амал сифатида унга аамл қилса бўлади, иншоаллоҳ.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218609
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98106
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47139
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45552
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ишим ҳеч ўнгидан келмаяпти! Маслаҳат беринг! 14.10.2015

Мен мусофир юртларда ишлайман. Ҳеч ишларим ўнгидан келмайди. Яқинларим билан ҳам кўп тортишаман. Бунга сабаб менинг юрагим тор, ҳамма нарсани ўзимга олавераман. Ҳар куни эрталаб тонг-саҳарда Аллоҳга дуо қилиб ишга чиқаман дейман-у, лекин ўша куни ҳам иш бўлмайди. Куним беҳуда ўтиб кетади. Ҳозирги кунларда ҳам шунақа аҳвол. Жудаям юрагим сиқилиб кетди! Нима қилишни билмай қолдим! Илтимос, менга тўғри йўл кўрсатинг!

15421